Узтрейд латвияда савдо уйини очади — узбекистон

Узтрейд латвияда савдо уйини очади — узбекистон

Узтрейд латвияда савдо уйини очади — узбекистон

28?30 август кунлари Ригада иктисодий, саноат ва илмий-техникавий хамкорлик буйича Латвия-Узбекистон хукуматлараро комиссиясининг еттинчи йигилиши хамда икки давлат тадбиркор доираларининг бизнес-форуми булиб утди.
Бизнес-форум жараёнида Латвиянинг De Fonte Group компанияси ва Узбекистон Ташки савдо вазирлиги кошидаги «Узтрейд» ташки савдо компаниясининг хамкорликдаги савдо уйини очиш тугрисидаги шартнома имзоланди, деб хабар килди махкама матбуот хизмати «Газета. uz»га.
De Fonte Group 2008 йилда ташкил этилган булиб, тукимачилик, машинасозлик ва ахборот технологиялари каби сохаларда саккизта корхонага эга. У Тошкентда Узбекистон ва Европа давлатларида бизнесни ривожлантириш масалалар буйича тадбиркорларга маслахатлар берувчи Латвия бизнес марказини очди. 2017 йилда компания Чирчикда электрокартинг, электровелосипедлар, электроскутерлар ва электроквадрацикллар ишлаб чикарувчи De Fonte Electric Car корхонасига асос солди.
Узбекистондан Латвияга янги ва кайта ишланган мева-сабзавотлар, электротехникалар, кимё махсулотлари, тукимачилик буюмлари, юкори самарадорликка эга минерал угитлар, енгил ва юк машиналари хамда бошка товарларни етказиб бериши мумкинлиги кайд этилди.
Ташриф доирасида «Узтрейд» Латвияга узбек ишлаб чикарувчиларининг тукимачалик, мева-сабзавот хамда бошка махсулотларини етказиб бериш буйича киймати 10 млн долларга якин шартномалар имзоланди.
Бундан ташкари, «Узтрейд» латвиялик шериклар билан Узбекистон ташки савдо юкларини Европа бозорлари йуналишларида ташиш логистикасини ташкил этиш тугрисида келишувга эришди. Бунинг учун портлар инфратузилмаси ривожланган халкаро ахамиятга молик Европа транспорт узели хисобланган Лиепая шахридаги омборхона мажмуасидан фойдаланилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.