Viii кишки оси уйинларида миша ге бугун уз иштирокини бошлайди — узбекистон

Viii кишки осиё уйинларида миша ге бугун уз иштирокини бошлайди — узбекистон

Япониянинг Саппоро шахрида VIII кишки Осиё уйинлари кизгин давом этмокда. Мусобакада жами 32 та мамлакатдан ташриф буюрган 1200 нафар спортчилар иштирок этишяпти. Эътиборли жихати Осиёнинг 30 та мамлакати каторида бу сафар Океания минтакаси вакиллари – Австралия ва Янги Зеландия терма жамоалари хам мусобакада мехмон сифатида катнашишмокда. Факат ушбу минтака вакиллари медаллар учун кураш олиб боришмайди.
Бу сафарги кишки Осиё уйинларида Узбекистон шарафини фигурали учиш буйича терма жамоамиз аъзоси Миша Ге химоя килиши хакида хабар бериб утгандик. Хамюртимиз уз иштирокини бугун — 24 февралда бошлайди. Бугун киска дастур буйича мусобакалар Тошкент вакти билан соат 14:05да старт олади. Миша Ге эса бугунги дастур буйича бизнинг вакт билан соат 16:27да музга чикиши кутилмокда.
Бугун жами 21 нафар спортчи киска дастурда уз омадини синаб куради. Хамюртимиздан ташкари эркаклар уртасида яккаликдаги киска дастурда бугун шунингдек, Гонконг, Хиндистон, Индонезия, Филиппин, Козогистон, Малайзия, Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Австралия каби мамлакат вакиллари хам иштирок этишади.
Шунингдек, 26 февраль куни Тошкент вакти билан соат 08:00да кишки Осиё уйинларида эркин дастур буйича беллашувлар утказилиб, Миша Ге ушбу бахсларда хам катнашиши режалаштирилган. 26 февраль куни эса Макоманай муз саройида мусобакаларнинг тантанали ёпилиш маросими утказилади.
Эслатиб утамиз Миша Ге 15-19 февраль кунлари Сеулда булиб утган “Турт китъа чемпионати” Халкаро турнирида иштирок этди ва 20 февраль куни кечкурун Саппорога етиб борди. Кореядаги мусобакада Осиё, Америка, Африка ва Австралиянинг энг кучли фигурали учиш усталари голиблик учун кураш олиб боришди ва мазкур турнир Миша Ге учун VIII кишки Осиё уйинларига тайёргарлик боскичи вазифасини утаб берди.
Маълумот учун, Миша Ге – Халкаро тоифадаги спорт устаси, 2009 йилдан фигурали учиш буйича Узбекистон терма жамоаси аъзоси. У Узбекистон терма жамоаси шарафини 2011 йилда Астана/Алмати шахарларида булиб утган VII кишки Осиё уйинлари, хамда 2014 йили Сочи мезбонлик килган XXII кишки Олимпия уйинларида химоя килган.
Миша Ге китъа ва Халкаро мусобакалар совриндори хисобланади. Фигурали учиш буйича 2015 йили Хитойнинг Шанхай шахрида булиб утган жахон чемпионатида 6-уринни эгаллаган. 2016 йилда Канаданинг Монреаль шахрида ташкил этилган “Autumn Classic International Skate Canada” турнирида 2-уринга сазовор булган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.