Хиндистон бобур кулзмаси нусхасини узбекистонга такдим этди — узбекистон

Хиндистон бобур кулёзмаси нусхасини узбекистонга такдим этди — узбекистон
Ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Узбекистон делегацияси 21 август куни Дехлидаги Хиндистон Миллий музейига ташриф буюрди, дея хабар килди Узбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Хозирги кунда музейда 200 мингдан ортик хинд ва хориж санъати намуналари сакланади. Мехмонлар Марказий Осиё буюмларига багишланган ва минтаканинг Хиндистон билан богловчи куп асрлик ва самарали алокалари хакида гувохлик берувчи махсус галерея билан таништирилди.
Давлат рахбарининг узбек халкининг тарихий ва маданий бойликлари намуналарини Ватанга кайтариш тугрисидаги топширигини бажариш доирасида Узбекистон Элчихонаси Хиндистон томони билан Миллий музейда сакланаётган Захириддин Мухаммад Бобурнинг 1528 йилда ёзилган «Девони Бобур» кулёзмасининг ва 1640 йилда чизилган «Шахзода Дори Шикохнинг туй маросими» миниатюрасининг нусхаларини Узбекистон томонига расман топшириш масаласини келишиб олди.
Экспозиция билан танишиб чикилгач, Хиндистон Миллий музейи Бош директори Будха Рашми Мани Узбекистон делегациясига юкорида кайд этилган кулёзма ва миниатюра нусхаларини расман топширди. Улар Узбекистон Давлат тарих музейидан жой олади.
Фото: Узбекистон ТИВ.
Абдулазиз Камилов Хиндистон ташки ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар билан учрашди. Учрашувда Узбекистон-Хиндистон мулокотининг хозирги холати ва истикболлари, долзарб халкаро ва минтакавий масалалар мухокама килинди.
Шанхай хамкорлик ташкилоти Давлат рахбарлари Кенгашининг июнь ойида булиб утган мажлиси доирасидаги олий даражадаги икки томонлама учрашув давлатлараро муносабатларга ижобий динамика, янгича усиш суръатлари ва оханг берганлиги мамнуният билан эътироф этилди.
Таъкидланганидек, Узбекистон ва Хиндистон савдо-иктисодий ва инвестиция сохаларидаги узаро манфаатли алокаларни мустахкамлашга устувор ахамият каратмокда. Шу нуктайи назардан 22 август куни икки давлат етакчи компания ва фирмалари вакиллари иштирокида булиб утадиган бизнес-форум иктисодиётнинг турли сохаларида кушма лойихаларни амалга ошириш учун реал имкониятни яратиб беради.
Комментарии 0