Хтв it-nation лойихасини амалга оширишга киришди — узбекистон

Хтв it-nation лойихасини амалга оширишга киришди — узбекистон

Хтв it-nation лойихасини амалга оширишга киришди — узбекистон

Узбекистон Халк таълими вазирлиги битирувчиларни ахборот технологиялари сохасидаги касблар учун зарур булган дастлабки куникмаларга эга холда тайёрлаш максадида информатика буйича мактаб таълим дастурларини кайта куриб чикишга каратилган IT-Nation лойихасини амалга оширишга киришди. Бу хакда халк таълими вазири Шерзод Шерматов шанба куни GDG-Tashkent — DevFest фестивали очилишида маълум килди.
Ахборот технологиялари сохаси дунёда энг тезкорлик билан ривожланаётган йуналишлардан бири булиб, Узбекистон хам АКТ сохасида дастурлар ва хизматларни ишлаб чикариш ва экспорт килишга кодир мутахассисларни тайёрлашга эътибор каратиши лозим, деди вазир. Шуни хисобга олган холда ХТВ информатика буйича укув дастурлари ва дарсликларни замон талабларига мослик нуктаи назаридан кайта куриб чикишни бошлади.
IT-индустрия ёшларга мактабни битирганидан сунг мамлакатни тарк этмаган холда интернет оркали иш топиш ва муносиб пул ишлашлари учун катта имкониятларни такдим этиши мумкин. Хозирда бир канча университетлар мазкур сохада мутахассислар тайёрламокда, бирок халкаро тажриба шуни курсатмокдаки, болаларга дастурлаш асосларини мактабданок ургатиш лозим, деди ХТВ рахбари.
«Хозирда укув дастурлари дастурчиларни эмас, балки тайёр дастурий таъминот фойдаланувчиларини тайёрлашга каратилган. IT-Nation лойихаси максади — мазкур вазиятни узгартириш ва булгуси дастурчиларни тайёрлаш, булгуси касбни узлаштириш учун имкониятлар яратишдан иборат», — деди вазир.
Шерзод Шерматов IT-хамжамиятни информатика буйича укув дастурларини кайта куриб чикишда иштирок этишга чакирди. Унинг таъкидлашича, соха вакиллари 5?10 йилдан кейин кандай мутахассислар ва кандай куникмаларга талаб булишини яхши билади. IT-сохалар вакиллари ишчи гурух таркибига киришлари ёки уз таклиф ва гояларини informatikauz@gmail. com ва informatika@xtv. uz электрон почталарига юборишлари мумкин.
Вазир ёшларни уз олдиларига улкан максадлар куйишга чакириб, беш йил мукаддам Узбекистондаги энг яхши ОТМлардан бирига айлантиришни максад килиб ташкил этилган Тошкентдаги Инха университетидан мисол келтирди. Бугун университет энг яхши абитуриентлар интиладиган жойга айланди.
DevFest, бу — Google компанияси кумагида Google Developers Group хамжамияти утказадиган глобал тадбир. Унинг доирасида дастурчилар, IT-мутахассислар, талабалар ва замонавий технологияларга бефарк булмаган инсонлар иштирокида Google`нинг сунгги технологиялари ва ишланмалари такдимотлари хамда мухокамалари булиб утади.
GDG-Tashkent — DevFest фестивали GDG Tashkent гурухи, Тошкентдаги Инха университети хамда Узбекистон Ёшлар иттифоки томонидан Google, АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халк таълими вазирлиги хамда Узбекистондаги БМТТД кумагида утказилмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.