Хусниддин гофуров сербиянинг младост клубига утди — узбекистон
Хусниддин гофуров сербиянинг младост клубига утди — узбекистон
Узбекистонлик футболчи Хусниддин Гофуров уз фаолиятини Сербия Суперлигаси вакили — “Младост” клубида давом эттирадиган булди.
22 ёшли футболчи 2013 йилдан буён Сербиянинг бошка бир жамоаси – “Явор Матис” сафида туп суриб келаётган эди. Утган мавсум якунига кура, “Явор” Сербия Суперлигасида 16 жамоа орасида 8-погонани эгаллаган эди. “Младост” эса 4-уринни банд килганди.
“Турт йил Иваницада уйнаганимдан сунг Лучанга кучиб утишга карор килдим. Мен Сербиянинг кучли жамоаларидан бирига утганимдан ва мураббий Ненад Милованович билан ишлаш бахтига муяссар булганимдан бахтиёрман. Бизни кийин мавсум кутмокда. Аммо бу кийинчиликларни енгиб ута оладиган жамоамиз деб уйлайман”, – деди узбекистонлик футболчи.
Кайд этиш жоиз, “Младост” жамоаси 2016/17 йилги мавсум якунига кура Европа Лигаси 1-саралаш боскичида иштирок этиш хукукини кулга киритган.
Маълумот учун, Хусниддин Гофуров 1994 йил 29 июль куни Фаргонада таваллуд топган. Сербия чемпионатига йул олишдан аввал хужумкор ярим химоячи 2012–2013 йилларда Узбекистон Биринчилиги вакили – “НБУ-Осиё” шарафини химоя килган.
Хусниддин Гофуров, шунингдек, Узбекистон ёшлар термаси (U-17, U-19) ва Узбекистон олимпия термаси (U-23) сафида хам майдонга тушган.
Комментарии 0