Жалил кимсанов футболимиздаги ислохотларни куллаб-кувватлайман — узбекистон

Жалил кимсанов футболимиздаги ислохотларни куллаб-кувватлайман — узбекистон

Жалил кимсанов: футболимиздаги ислохотларни куллаб-кувватлайман — узбекистон

Утган мавсумда “Кукон-1912” жамоаси курсатган натижаларда узининг муносиб улушини кушган мохир химоячи Жалил Кимсанов билан утган мавсум якунлари ва футболимиздаги ислохотлар мавзусида сухбатлашдик.
-Жалил сиз учун утган мавсум кандай утди?
Утган мавсум хакида эсласак жамоамиз учун яхши утди деб уйлайман. Гарчи якунда узимиз истаган уринга эга чикмаган булсакда , мухлисларимизни хурсанд килган кунларимиз куп булди. Узимга келсак мавсум бошидан мураббийларимиз асосий таркибда менга ишонч билдиришди. Кулимдан келганча она шахрим шарафини химоя килдим. 2-даврани ярмидан кейин мен турли жарохатлар сабаб , анча уйинларни утказиб юбордим.
Яратганга шукр барчаси ортда колди. Хозир сог-саломатман, жамоамиз билан бирга машгулотларда астойдил тер тукяпман. Максадим янги мавсумда иложини борича жамоамга фойдам тегса, мухлисларни узимни уйинларим билан хурсанд килсам дейман.
-Футболимиздаги узгаришлар хакида хам фикрингизни билдирсангиз.
Барча сохаларда хам изланиш, янгиликка интилиш булса ривожланиш булади. УФФ рахбариятини футболимизга киритаётган янги ислохотларини куллаб кувватлайман. Бу узгаришлар узбек футболининг ривожланиши , терма жамоаларимизнинг халкаро майдонлардаги натижаларини яхшиланишига хизмат килади деган умиддаман. Бизнинг мухлисларимиз хам жахон чемпионатларида узимизнинг жамоамизга мухлислик киладиган даврлар якинлашмокда деб уйлайман.
Бизнинг жамоамиз хам келаётган мавсумда узининг тарихида янги сахифа яратади . Бунга ишончим комил. Чунки Нуъмон Хасанов бошчилигида барча мураббий ва футболчиларимиз бир ёкадан бош чикариб мехнат килишмокда. Утган йилги таркибимизнинг асоси бу йил хам сакланиб колганлиги эса жамоамиздаги ички мухитнинг аъло эканлигидан далолат беради.
Шу уринда мухлисларимизга доим бизни куллаб келаётганлари учун миннатдорчилик билдирмокчиман. Келаётган мавсумда хам улар биз билан доим бирга булишларига ишонаман — дейди Ж Кимсанов.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.