Жч-2018 саралаш сурия билан дурангни хам эплолмадик — узбекистон

Жч-2018 саралаш сурия билан дурангни хам эплолмадик — узбекистон

Жч-2018 саралаш. сурия билан дурангни хам эплолмадик — узбекистон

Узбекистон терма жамоаси Сурияга карши ЖЧ-2018 саралаш бахсида жуда суст харакат килди ва маглубиятга учради.
Аввало хар иккала терма жамоа иклимга карши курашишига тугри келди. Уйин бошланмасданок футболчилар ва мураббийлар терга ботиб булишганди. Бундай пайтда уйинчилар катта куч билан харакат килишлари огир кечиши тайин эди. Шу боис, жамоамизга стандарт вазиятлар ёрдамга келиши мумкин эди. Бахснинг 3-дакикасидаёк Узбекистон жарима зарбасидан кейин хисобни очишга жуда якин келди. Чап канотда белгиланган жарима тупини Жепаров ракиб дарвозасига олдига етказиб берди ва Исмоилов бош билан туп йуналишини узгартиришга харакат килди. Туп шундоккина олис устун ёнидан утиб кетди!
Терма жамоамиз навбатдаги хавфли вазиятни бахснинг 14-дакикасида яратди. Ахмедовнинг узатмасидан кейин Машарипов чап канотда бир химоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Зарба аник булди, аммо тупни дарвозабон эгаллаб олди.
Колган дакикаларда футболчилари огир харакат килишди. Бундан эса Сурия фойдаланишга харакат килди. Улар дарвозамиз олдида тахликали вазиятлар яратишди. Танаффусгача эса хисоб очилмади.
Иккинчи булим хам худди шундай давом этди. Тайм бошида бурчакдан етказилган узатмани Кримец бош билан дарвоза томон бурди, аммо химоячи тупни кайтариб колди.
Уйин тугаш арафасида сурияликлар карши хужум уюштиришди хамда Кримец жарима майдончаси ичида Фирас ал-Хатибни йикитди. Пенальтидан Умар Харбин самарали фойдаланиб, Сурияга галаба келтирди.
Натижада Сурия уз очколарини 8тага етказиб, Узбекистонга жуда хам якинлашиб олди.
ЖЧ-2018 саралаш, Осиё, «А» гурухи, 6-тур, 17:00
СУРИЯ — УЗБЕКИСТОН — 1:0 (0:0
Гол: Умар Харбин (90+1-пенальти)
Огохлантиришлар: Амро Жинят (3), Холид Мубайяд (44), Умар Харбин (69) — Ислом Тухтахужаев (13), Даврон Хошимов (83)
Сурия: 1.Иброхим Алма, 2.Ахмад ас-Солих, 3.Моайед ал-Ажан, 5.Омро ал-Миданий, 6.Амро Жинят, 7.Умар Харбин, 9.Махмуд ал-Мавас (Фирас ал-Хатиб 86), 12.Фахад Юсуф (Удай ал-Жаффал 76), 14.Тамер Хаж Мухаммад, 19.Мардик Мардикиан (Ал-Накдали 67), 20.Холид Мубайед
Узбекистон: 21.Александр Лобанов, 22.Даврон Хошимов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тухтахужаев, 7.Азиз Хайдаров, 9.Одил Ахмедов (С), 8.Сервер Жепаров, 4.Марат Бикмаев, 6.Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов 55), 14.Темурхужа Абдухоликов
Бош хакам: Мухаммад Абдулла Хассан (БАА)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.