Жиннихонадан кочган жиноятчилар тошкент шахар иибб ни окка тургазди — узбекистон

“жиннихонадан” кочган “жиноятчилар” тошкент шахар иибб ни оёкка тургазди — узбекистон
2017 йилнинг 20 ноябрь куни тахминан соат 09:10 да Тошкент шахар ИИББга Психиатрик шифохонадан жиноят содир этган ва шифокор назорат остида булган 3 нафар шахс кочиб кетгани хакидаги маълумот берган эдик.
Тошкент шахар ИИББ тезкор ходимларининг “иссик изидан” тадбири натижасида уша куннинг узида тахминан 6-7 соат вакт улардан икки нафари Рашидов Маъруф ва Хамроев Ахрор, орадан бир кун утиб эса Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори худудида кидирувдаги “учинчи шахс” Омонов Шеркул кулга олинган эди.
Бугун соат 16:20да Тошкент шахар ИИББ матбуот конференцияси залида, ОАВ ходимлари учун навбатдан ташкари матбуот анжумани булиб утди.
Тошкент шахар ИИББ бошлиги уринбосари, Тергов бошкармаси бошлиги Дониёр Тошхужаев Психиатрик шифохонадан кочиб кетган ва шахар ИИББ ходимлари томонидан кулга олинганлар мавзусига эътибор каратди.
– Биласизки, Тошкент шахри куп миллионли ахоли яшайдиган, хар куни минглаб мехмонларни кабул киладиган пойтахт шахардир. Шундай катта шахарга кочиб чикиб кетган жиноятчи, Психиатрик шифохона даволанувчисининг кул уриши мумкин булган хар кандай харакати окибати жиноят билан якунланиши мумкин. Жумладан, Тошкент шахри ИИББ ходимлари, эътибор беринг кайтараман, ИИББ даги бор ходимларимиз тезкор-кидирув тадбирига жалб килинди. Чунки, биринчи навбатдаги жиноятчи химоясиз ёш болалар, аёллар, кекса кишиларга зарар етказиши мумкин эди ва биз буни олдини олиш учун максимал куч сарфладик. Тошкент шахар ИИББнинг бошлиги Курбонов Баходир Низомович тадбир якунига кадар, яъни 27 соат давомида вокеаларни шахсан узи назорат килиб борди. Бизнинг максадимиз, сизнинг тинчлигингизни саклаш, шахар ахолиси ва мехмонлари тинчлиги, осойишталигини саклашдир, – деди, Дониёр Тошхужаев.
Комментарии 0