Жиззах вилояти дсб рахбари ва мирзачул туман хокими лавозимидан бушатилди — узбекистон

Жиззах вилояти дсб рахбари ва мирзачул туман хокими лавозимидан бушатилди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шанба куни Жиззах вилояти Зарбдор туманига ташриф буюрди, деб хабар килди УзА. Шавкат Мирзиёев «Тараккиёт манзараси» фермер хужалиги дала шийпонида вилоят мутасаддилари, фермерлар билан учрашди.
Тадбирда вилоятда пахта йигим-терими мавсумини самарали ташкил килиш, такрорий экинлар мониторинги, кишлок хужалиги сохасида кутилаётган хосил ва даромад, барча тоифадаги хужаликлар учун 2018 йилда экиладиган сабзавот экинлари хамда улардан олинадиган махсулот микдори ва бошка масалалар куриб чикилди.
«Фермерлар кайси йуналишларда муаммолар билан тукнаш келаётгани, каерда улар йукотишларга учраётгани доимо тахлил килиниб, уларни кийнаётган масалаларни хал этиш мухим», — дея Президент сузларидан иктибос келтирди «Узбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури.
Президент Жиззах шахри ва вилоят туманларини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш буйича секторлар фаолиятини ташкил этишни танкид остига олди.
Уз фаолиятида жиддий камчиликларга йул куйгани учун Жиззах вилояти Давлат солик бошкармаси бошлиги Абдувалижон Мустанов, Мирзачул тумани хокими Рустам Кенжаев ва ушбу туман давлат солик инспекцияси бошлиги лавозимидан озод килинди.
Комментарии 0