Жиззахда баркамол авлод-2017 спорт мусобакалари бошланди — узбекистон

Жиззахда баркамол авлод-2017 спорт мусобакалари бошланди — узбекистон
Жиззах шахрида урта махсус, касб-хунар таълими муассасалари укувчиларининг «Баркамол авлод—2017» республика спорт мусобакалари бошланди. Мусобака 25 майдан 27 майга кадар давом этади.
Мусобакаларнинг финал боскичида 898 нафар спортчи ва 236 нафар мураббий иштирок этади. 159 нафар хакамлар хайъати спортнинг 17 тури буйича хизмат килади.
Мусобакаларнинг биринчи куни «Сугдиёна» универсал спорт мажмуасида спортчилар брасс, чалканча, баттерфляй, эркин хамда аралаш эстафета усулларида сузиш буйича узаро куч синашди.
Кизлар уртасида 50 метрга баттерфляй усулда сузиш бахсларида Паралимпия-2016 уч карра голиби кашкадарёлик Фотима Амилова марра чизигини биринчи булиб кесиб утиб, олтин медаль сохиби булди. Шу масофага усмирлар уртасидаги мусобакаларда андижонлик Зуфар Абдулазизов биринчи уринни эгаллади.
Усмирлар ва кизлар уртасида 50 метрга чалканча усулда сузиш бахсларида пойтахтлик спортчилар Ирина Ушакова ва Алексей Тарасенко шохсупанинг юкори погонасидан жой олди.
100 метрга баттерфляй усулда сузишда коракалпогистонлик Маржина Уразимбетова ва пойтахтлик Артём Козлюк энг яхши натижа кайд этди.
200 юз метрга эркин усулда сузиш бахсларида андижонлик Шахноза Содикова ва Навоий вилояти вакили Олимжон Одилов голиб чикди. Кизлар уртасида аралаш эстафета мусобакасида Кашкадарё вилояти, угил болалар уртасида Тошкент шахри жамоаси биринчи уринни кулга киритди.
Сузиш буйича мусобакаларнинг биринчи куни натижаларига кура, энг куп очко жамгарган Тошкент шахри жамоаси биринчи, андижонликлар иккинчи, кашкадарёликлар учинчи уринни эгаллашди. Мусобакалар якунида голибларга диплом ва совгалар топширилди.
Мусобакалар туртта объектда утказилади. «Сугдиёна» универсал спорт мажмуасида бокс, бадиий гимнастика, сузиш, енгил атлетика, Жиззах олимпия захиралари коллежида гандбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси, эркин ва юнон-рум курашлари, дзюдо, таэквондо, огир атлетика, теннис, Жиззах политехника институтида волейбол, футбол, Жиззах политехника институти кошидаги академик лицей спорт залида шахмат спорт турлари буйича мусобакалар булиб утади.
Спорт байрами иштирокчиларининг буш вактларини мазмунли ташкил этиш учун бадиий-мусикий кечалар, миллий кино ва хужжатли фильмлар намойиши, таникли шоир, ёзувчи, санъаткор ва спортчилар билан учрашувлар, Жиззах шахрининг диккатга сазовор масканларига саёхатлар уюштириш каби маданий-маърифий тадбирлар дастури ишлаб чикилган.
Комментарии 0