Жиззахда баркамол авлод-2017 уйинлари старт олди — узбекистон

Жиззахда баркамол авлод-2017 уйинлари старт олди — узбекистон
Бугун, 25 май куни Жиззах вилоятида урта махсус, касб-хунар таълими муассасалари укувчилари уртасидаги “Баркамол авлод-2017” спорт мусобакаларига старт берилди. Жиззах орадан 16 йил утиб, ушбу мусобакага иккинчи марта мезбонлик килмокда.
Кеча, 24 май куни Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган “Физика-Куёш” илмий-ишлаб чикариш бирлашмаси Материалшунослик институтининг куёш учогидан аланга олдирилган “Баркамол авлод-2017” спорт уйинларининг машъаласи Жиззах шахрига кириб келганди.
“Баркамол авлод-2017” спорт уйинларининг дастлабки медаллари сузиш буйича иштирокчиларга насиб этди. “Сугдиёна” универсал спорт мажмуасида “Баркамол авлод – 2017” саралаш боскичларидан муваффакиятли утган энг сара спортчилар брасс, чалканча, баттерфляй, эркин хамда аралаш эстафета усулларида сузиш буйича узаро куч синашди.
Кизлар уртасида эллик метрга баттерфляй усулда сузиш бахсларида кашкадарёлик Фотима Амилова марра чизигини биринчи булиб кесиб утиб, олтин медаль сохиби булди. Шу масофага усмирлар уртасидаги мусобакаларда андижонлик Зуфар Абдулазизов биринчи уринни эгаллади.
Усмирлар ва кизлар уртасида эллик метрга чалканча усулда сузиш бахсларида пойтахтлик спортчилар Ирина Ушакова ва Алексей Тарасенко шохсупанинг юкори погонасидан жой олди.
Юз метрга баттерфляй усулда сузишда коракалпогистонлик Маржина Уразимбетова ва пойтахтлик Артём Козлюк энг яхши натижа кайд этди.
Икки юз метрга эркин усулда сузиш бахсларида андижонлик Шахноза Содикова ва Навоий вилояти вакили Олимжон Одилов голиб чикди. Кизлар уртасида аралаш эстафета мусобакасида Кашкадарё вилояти, угил болалар уртасида Тошкент шахри жамоаси биринчи уринни кулга киритди.
Сузиш буйича мусобакаларнинг биринчи куни натижаларига кура, энг куп очко жамгарган Тошкент шахри жамоаси биринчи, андижонликлар иккинчи, кашкадарёликлар учинчи уринни эгаллашди. Мусобакалар якунида голибларга диплом ва совгалар топширилди.
Комментарии 0