2018 йилда 10 минг киши умра зиратини амалга ошириши мумкин — узбекистон

2018 йилда 10 минг киши умра зиёратини амалга ошириши мумкин — узбекистон
Узбекистон 2018 йилда мамлакат фукаролари учун кичик хаж зиёратига (умра) ажратилувчи квота микдорини 10 минг кишига кадар ошириш илтимоси билан Саудия Арабистонига мурожаат килади, деб хабар берди Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумита «Газета. uz»га.
Кумита вакилининг сузларига кура, Саудия Арабистони мазкур масалада якунини карорни келгуси йилнинг аввалида кабул килиши мумкин.
«Квотани ошириш буйича карор ахоли турмуш даражасининг усиши ва мос равишда Узбекистонда зиёратни амалга ошириш истагида булганлар сонининг ортиши билан боглик», — дея кайд этилди Дин ишлари буйича кумитада.
2017 йилда Узбекистондан мукаддас ислом зиёратлари учун умумий квота микдори 2016 йилга нисбатан 20 фоизга — 13,2 минг кишига кадар оширилди. Жумладан, хаж учун квота 1,4 баробарга — 7200 зиёратчига ошган булса, умра учун квота узгаришсиз 6000 киши (5350 киши бахорги, 650 киши — ёзги мавсум) даражасида колган эди.
2016 йилда хаж ва умра дастури доирасида республика учун ажратилган барча 11,2 минг кишилик квотадан тулик фойдаланилган. Мусулмонлар идораси ва бошка катор жамоат жамгармалари таклифи буйича жорий йилда биринчи навбатда илк бор зиёрат килишни режалаштирганларнинг аризаларини каноатлантириш хисобга олинмокда.
Комментарии 0