Абдулазиз камилов федерикай могерини билан учрашди — узбекистон
Абдулазиз камилов федерикай могерини билан учрашди — узбекистон
18 июль куни Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шахрида Европа Иттифокининг Ташки ишлар ва хавфсизлик сиёсати буйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашди. Бу хакда ТИВ матбуот хизмати хабар килди.
Ташки сиёсат идоралари рахбарлари томонидан узаро алокаларга оид катор масалалар мухокама килинди ва Узбекистонда булиб утадиган «Европа Иттифоки-Марказий Осиё» вазирлар учрашувида кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Абдулазиз Камилов Федерика Могеринини шу йилнинг кузида Самарканд шахрида БМТ рахбарлигида утказиладиган Марказий Осиёда хавфсизликни ва баркарорликни таъминлаш муаммолари буйича халкаро анжуманга таклиф этди.
Шунингдек, халкаро ва минтакавий сиёсатнинг долзарб жихатлари хам куриб чикилди.
Комментарии 0