Адхам икромов савдо-саноат палатасига рахбар булди — узбекистон

Адхам икромов савдо-саноат палатасига рахбар булди — узбекистон
Узбекистон Савдо-саноат палатасининг (ССП) навбатдан ташкари сессиясида Адхам Икромов унинг раиси этиб тайинланди.
Курултой ишида бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди. Мамлакат Президенти томонидан тавсия этилган номзод Адхам Икромовни таништираркан, хукумат рахбари у билан узок йиллар бирга ишлагани ва жуда масъулиятли инсон экани, энг мураккаб вазифаларни хам бажариш кобилиятига эгалигини таъкидлаб утди.
Адхам Икромов 1997 йилдан турли рахбар лавозимларида фаолият курсатиб келмокда. Жумладан, согликни саклаш вазирининг биринчи уринбосари ва согликни саклаш вазири, бош вазир уринбосари, сунгги вактларда эса — Президент давлат маслахатчисининг биринчи уринбосари, бир вактнинг узида Президент хузуридаги Давлат бошкаруви академияси ректори лавозимида фаолият курсатди.
11 йил давомида — 2006 йилдан буён ССПни бошкариб келган Алишер Шайхов, тахририятдаги маълумотларга кура (расман тасдиклангани йук), Узбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси булади.
Курултойда ССП раисининг турт нафар уринбосари хам сайланди. Бунга кадар Бош прокуратуранинг фукаролар хукук ва эркинлиги, жамият ва давлат манфаатларини химоя килиш бошкармасини бошкариб келган Ислам Жасимов биринчи уринбосар лавозимига сайланди.
Депутат, Конунчилик палатасининг бюджет ва иктисодий ислохотлар Кумитаси аъзоси Уткир Бутаев, ССПнинг Самарканд худудий бошкармаси рахбари Жамшед Уроков ва Сенатнинг Халкаро муносабатлар, ташки иктисодий алокалар, хорижий инвестициялар ва туризм Кумитаси раиси уринбосари Ботиржон Асадов уринбосарликка сайланди.
Комментарии 0