Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисида — узбекистон

Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисида — узбекистон
Конунчилик палатаси томонидан 2009 йил 16 июнда кабул килинган
Сенат томонидан 2009 йил 29 августда маъкулланган
1-боб. Умумий коидалар
1-модда. Ушбу Конуннинг максади
Ушбу Конуннинг максади археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатлари
Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатлари ушбу Конун ва бошка конун хужжатларидан иборатдир.
Агар Узбекистон Республикасининг халкаро шартномасида Узбекистон Республикасининг археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилганидан бошкача коидалар белгиланган булса, халкаро шартнома коидалари кулланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Конунда куйидаги асосий тушунчалар кулланилади:
археолог — тегишли олий маълумотга эга булган тадкикотчи;
Археология ашёлари давлат каталоги — хар бир археология ашёси тугрисидаги асосий маълумотлар мавжуд булган хисобга олиш хужжати;
археология ашёси — археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга оширишда ёки хужалик ва узгача фаолият жараёнида аникланган, шунингдек тасодифан топилган (хазина) ва идентификациялашдан утказилган моддий колдик;
археология ёдгорлиги — Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган археология объекти;
археология мероси объектлари — археология объектлари ва археология ашёлари мажмуи;
археология назорати — археология тадкикотининг археология объектини саклаш максадида амалга ошириладиган ва археология объекти худудининг чегараларида ер казиш, ер тузиш, курилиш, мелиорация, хужалик, йулсозлик ишларини ва бошка ишларни бажаришда маданий мерос объектларини саклаш талабларига риоя килиниши устидан назорат урнатиладиган тури;
археология объекти — инсон фаолиятининг барча куринишларига тааллукли хамда сакланиш холатидан катъи назар археологик, антропологик, этнографик кимматга ёки узга тарихий, илмий, бадиий, маданий кимматга эга булган жой, иншоот (асар), иморат, мажмуа (ансамбль), уларнинг булаклари, улар билан боглик худудлар;
археология тадкикоти — археология объектлари, археология ёдгорликлари ва археология ашёларини урганиш оркали янги билимларни эгаллаш максадида амалга ошириладиган фаолият;
археология казишмалари — археология тадкикотининг археология объектида казишма ишларини куллаган холда маданий катламлар, меъморий ва бошка моддий колдикларни урганиш максадида амалга ошириладиган тури;
археология кидирувлари — археология тадкикотининг археология объекти маданий катламининг емирилиши билан боглик булмаган (маданий катлам калинлигини аниклаш учун чекланган казишмадан ташкари) ва археология объектини аниклаш, хариталаштириш, унинг чегараларини белгилаш, изохлаш, текшириш, шунингдек илгари аникланган археология объекти тугрисида замонавий маълумотларни олиш максадида амалга ошириладиган тури;
илмий хисобот — очик варак ва рухсатномага мувофик амалга оширилган археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратининг натижалари тугрисида тулик маълумот берувчи хужжат;
очик варак — археологнинг профессионал даражасини тасдикловчи ва унга археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга ошириш хукукини берувчи хужжат;
рухсатнома — очик варак олган археологга археология объектида археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга ошириш хукукини берувчи хужжат.
4-модда. Археология мероси объектларига булган мулк хукуки
Археология мероси объектларига булган мулк хукуки давлатга тегишлидир.
Археология ашёлари оператив бошкариш хукуки асосида фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилиши мумкин.
Археология мероси объектлари моддий маданий мерос объектлари сирасига киради.
2-боб. Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги давлат бошкаруви
5-модда. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси:
археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги давлат сиёсатининг асосий йуналишларини амалга оширади;
археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш ва археология тадкикотларини куллаб-кувватлаш буйича давлат дастурларини тасдиклайди;
Археология ашёлари давлат каталоги тугрисидаги низомни тасдиклайди;
археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказиш тартибини белгилайди;
археология ашёларини давлатга топшириш хамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйиш тартибини белгилайди;
фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилган археология ашёларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги махсус ваколатли муассасани (бундан буён матнда махсус ваколатли муассаса деб юритилади) белгилайди;
халкаро археология тадкикотларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
Каранг: Узбекистон Республикасининг «Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тугрисида»ги Конуни ва Узбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисида»ги Конунининг 6-моддаси.
Олдинги тахрирга каранг.
6-модда. Узбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги ваколатлари
(6-модданинг номи Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
(6-модданинг биринчи кисми биринчи хатбошиси Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
археология мероси объектларини мухофаза килиш, улардан фойдаланиш ва археология тадкикотларини куллаб-кувватлаш буйича давлат дастурларини ишлаб чикишда иштирок этади;
археология мероси объектларини мухофаза килиш, саклаш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширади;
археология ашёларини хисобга олиш ва саклаш тартибини белгилайди;
Археология ашёлари давлат каталогини юритади;
археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказади;
Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказилган археология ашёларини тасарруфдан чикариш тугрисида карор кабул килади;
рухсатнома бериш тартиби ва шартларини белгилайди;
рухсатнома беради;
берилган хар бир рухсатнома буйича илмий хисобот кабул килади;
илмий хисоботлар архивини йигади.
Олдинги тахрирга каранг.
Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
7-модда. Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги махсус ваколатли муассаса
Махсус ваколатли муассаса:
фан, маданият ва таълим муассасаларида амалга ошириладиган археология тадкикотларини мувофиклаштиради;
археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга ошириш тартибини тасдиклайди;
археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиби ва шартларини тасдиклайди;
археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш учун махсус рухсатнома беради;
узига бириктириб куйилган археология ашёлари хисобга олиниши ва сакланишини таъминлайди;
илмий хисоботни тузиш, экспертизадан утказиш ва ундан фойдаланиш тартибини тасдиклайди;
очик варак бериш тартиби ва шартларини, унинг шакллари намуналарини тасдиклайди;
очик варак беради;
берилган хар бир очик варак буйича илмий хисобот кабул килади;
илмий хисоботлар архивини йигади;
археология мероси объектларининг тарихий-маданий экспертизасини утказишда катнашади.
Махсус ваколатли муассаса конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
8-модда. Махаллий давлат хокимияти органларининг археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги ваколатлари
Махаллий давлат хокимияти органлари уз худудлари доирасида:
археология мероси объектлари лозим даражада мухофаза килиниши ва сакланиши учун шарт-шароитларни таъминлайди;
археология мероси объектларининг бут сакланиши холати устидан давлат назоратини амалга оширади;
очик варак ва рухсатнома олган археологга археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини ташкил этишда ёрдам беради;
ер казиш, ер тузиш, курилиш, мелиорация, хужалик, йулсозлик ишлари ва бошка ишлар учун ер участкалари ажратилишини лойихалаштиришда археология объектларини саклаш талабларига риоя килинишини конун хужжатларига мувофик таъминлайди;
фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фукароларни археология мероси объектларини мухофаза килиш, саклаш хамда таргиб килишга доир тадбирлар утказишга ихтиёрий асосда жалб этади.
Махаллий давлат хокимияти органлари конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
Каранг: Узбекистон Республикаси «Маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисида»ги Конунининг 9-моддаси ва Узбекистон Республикасининг «Махаллий давлат хокимияти тугрисида»ги Конуни.
3-боб. Археология мероси объектларини давлат томонидан мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш
9-модда. Археология объектларининг давлат томонидан мухофаза килинишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш
Археология объектларининг давлат томонидан мухофаза килинишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.
Каранг: Узбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисида»ги Конуни.
10-модда. Археология объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш
Археология объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.
Каранг: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сонли карори билан тасдикланган «Узбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тугрисида»ги низом.
11-модда. Археология ёдгорлигини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чикариш
Археология ёдгорлигини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чикариш унинг узил-кесил археология тадкикотидан кейингина маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.
12-модда. Археология ашёларини давлат хисобига олиш ва саклаш
Археология ашёларини давлат хисобига олишга уларни аниклаш, батафсил тавсифи билан уларнинг руйхатини тузиш, илмий ва маданий кимматини аниклаш, илмий хисобот такдим этиш, археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказиш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилган археология ашёларини хисобга олиш киради.
Археология ашёларини саклаш уларнинг бут сакланишини таъминлаш учун моддий ва хукукий шарт-шароитлар яратилишини назарда тутади.
Олдинги тахрирга каранг.
Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилган археология ашёларини хисобга олиш ва саклаш Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширилади.
(12-модданинг учинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
13-модда. Археология ашёлари давлат каталогини юритиш
Олдинги тахрирга каранг.
Археология ашёлари давлат каталогини Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги юритади.
(13-модданинг биринчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Юридик шахсларнинг археология ашёларига булган фукаролик хукук ва мажбуриятларини белгилаш, узгартиришга ёки бекор килишга каратилган харакатлари мазкур харакатлар Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказилганидан кейингина амалга оширилади.
14-модда. Археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказиш
Олдинги тахрирга каранг.
Археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказиш Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(14-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
15-модда. Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказилган археология ашёларини тасарруфдан чикариш
Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказилган археология ашёларини тасарруфдан чикариш мумкин эмас, уларнинг йуколиши, емирилиши ёки бошка археология ашёларига айирбошланиши холлари бундан мустасно.
Олдинги тахрирга каранг.
Археология ашёлари давлат каталогида руйхатдан утказилган археология ашёларини ушбу модданинг биринчи кисмида назарда тутилган холларда тасарруфдан чикариш тугрисидаги карор Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан кабул килинади.
(15-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
16-модда. Археология ашёларини давлатга топшириш хамда фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйиш
Археология ашёлари уларни Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда кейинчалик фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйиш учун давлатга топширилиши керак.
Очик варак ва рухсатнома олган археолог археология ашёлари давлатга топширилишига кадар уларнинг бут сакланишини таъминлаши лозим.
Археология ашёлари давлатга топширилганидан кейин очик варак ва рухсатнома олган археологга топширилганлик фактини тасдикловчи хужжат берилади.
Археология ашёларини фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйиш тугрисида карор кабул килинаётганда, мазкур муассасаларда моддий-техника базасининг, шу жумладан, хона ёки хоналар, саклаш учун зарур асбоб-ускуналар, мухофаза воситалари хамда ёнгинга карши воситаларнинг мавжуд булиши мажбурий шарт хисобланади.
Археология ашёлари улар аникланган жойда колдирилган такдирда, очик варак ва рухсатнома олган археолог маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги давлат бошкарувини амалга оширувчи тегишли орган билан биргаликда мазкур ашёларни консервациялаш чора-тадбирларини куришлари лозим. Бунда мазкур археология ашёлари тавсифланиши, суратга олиниши ва илмий хисоботда курсатиб утилиши керак.
17-модда. Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилган археология ашёларидан фойдаланиш
Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилган археология ашёларидан фойдаланишга факат куйидаги максадларда йул куйилади:
илмий, маданий, таълим ва маърифий фаолият;
археология ашёларини эълон килиш.
Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилган археология ашёларидан фойдаланиш тартиби Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.
18-модда. Археология ашёларини асраш чора-тадбирлари
Археология ашёларини асраш чора-тадбирлари консервациялаш, таъмирлаш ва реконструкция килиш ишларини уз ичига олади.
Археология ашёсини консервациялаш — археология ашёсини мавжуд куринишида асраш ва унинг холати ёмонлашувининг олдини олиш максадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадкикотлар хамда ишлаб чикариш ишлари мажмуи.
Археология ашёсини таъмирлаш — археология ашёсининг тарихий ва эстетик кимматини аниклаш хамда саклаб колиш ва унинг бут сакланишини таъминлаш максадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадкикотлар хамда ишлаб чикариш ишлари мажмуи.
Археология ашёсини реконструкция килиш — бутунлай ёки кисман шикастланган археология ашёсини тиклаш буйича унинг сакланиб колган асл булакларини имкон борича аниклаштириш максадида, бирок киритилган тулдиришлар яккол билиниб турадиган тарзда амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадкикотлар хамда ишлаб чикариш ишлари мажмуи.
Археология ашёсини консервациялаш, таъмирлаш ва реконструкция килиш ишлари мазкур археология ашёси бириктириб куйилган фан, маданият ва таълим муассасаси маъмуриятининг карори асосида амалга оширилади.
19-модда. Археология ашёларини Узбекистон Республикасидан олиб чикиш
Археология ашёлари Узбекистон Республикасидан олиб чикилиши мумкин эмас, ушбу модданинг иккинчи кисмида назарда тутилган хол бундан мустасно.
Археология ашёларини Узбекистон Республикаси худудидан ташкарига вактинча олиб чикиш конунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Каранг: Узбекистон Республикасининг «Маданий бойликларнинг олиб чикилиши ва олиб кирилиши тугрисида» Конуни ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон карори билан тасдикланган «Маданий бойликларнинг олиб чикилиши ва олиб кирилиши тартиби тугрисида»ги низом.
4-боб. Археология мероси объектларининг археология тадкикоти
20-модда. Археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга ошириш шартлари
Археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назорати уз таъсис хужжатларида археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга ошириш назарда тутилган давлат муассасалари хамда ташкилотлари томонидангина махсус ваколатли муассаса белгилаган тартибда амалга оширилади. Улар ишларнинг сифатли бажарилиши, илмий хисоботнинг уз вактида такдим этилиши ва сифати учун жавобгар булади.
Археологда очик варак ва рухсатнома мавжуд булгандагина археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга оширишга йул куйилади. У археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратига бевосита рахбарлик килиши шарт.
Археология объектида казишмаларни узбошимчалик билан амалга ошириш такикланади. Бундай харакат давомида кулга киритилган археология ашёлари давлат мулкига топширилиши керак.
Каранг: Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 196-моддаси.
21-модда. Археология казишмаларини режалаштиришдаги устуворлик
Археология казишмаларини режалаштиришда устуворликка риоя килиниши лозим булиб, бундай устуворликка мувофик археология казишмалари, аввало, табиий емирилиш ва конун хужжатларига мувофик хар кандай бошка харакатлар хамда холатлар хавф тугдираётган археология объектларида ёки археология ёдгорликларида амалга оширилади.
22-модда. Очик варак ва рухсатнома бериш тартиби хамда шартлари
Очик варак бериш тартиби ва шартлари, унинг шакллари намуналари махсус ваколатли муассаса томонидан тасдикланади.
Олдинги тахрирга каранг.
Рухсатнома бериш тартиби ва шартлари Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади.
(22-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
23-модда. Очик варакнинг шакллари ва амал килиш муддати
Археология тадкикотларининг хусусиятига караб очик варак куйидаги шаклларга эга булади:
археология казишмаларини амалга ошириш хукукини берувчи 1-шакл;
унча катта булмаган майдонларни (бир археология объектида 20 кв. метргача) казиб очган холда археология кидирувларини амалга ошириш ва археология мероси объектларининг тарихий-маданий экспертизасини утказиш хамда археология назоратини амалга ошириш доирасида ер участкаларини тадкик этиш хукукини берувчи 2-шакл;
археология объектида бирон-бир ер казиш ишларини бажармаган холда, археология кидирувларини амалга ошириш (бундан очилиб колган жойларда чекланган тозалаш ишлари мустасно) хукукини берувчи 3-шакл;
ер казиш, курилиш ишлари чогида емирилаётган ёки авария холатида булган археология объектида унинг емирилиши хавфини бартараф этиш максадидаги мухофаза-куткарув казишмаларини амалга ошириш хукукини берувчи 4-шакл.
1 ва 4-шакллар буйича очик вараклар муайян археология объектларида археология казишмаларини амалга ошириш учун берилади.
2 ва 3-шакллар буйича очик вараклар Узбекистон Республикасининг тегишли маъмурий-худудий бирлиги ва зарур булган холларда, муайян археология объекти курсатилган холда, археология кидирувларини амалга ошириш учун берилади.
Берилган санасидан катъи назар, очик варакнинг амал килиш муддати календарь йилнинг сунгги кунида тугайди.
24-модда. Очик варак ва рухсатнома олган археологнинг хукуклари
Очик варак ва рухсатнома олган археолог:
археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини очик варакда белгиланган доирада амалга ошириш;
археология объектининг емирилишига олиб келаётган хар кандай харакатларни тухтатиш талаби билан махаллий давлат хокимияти органлари ва фукароларнинг узини узи бошкариш органларига мурожаат килиш;
узи аниклаган археология ашёларининг археология тадкикоти ва илмий экспертизасини утказиш хукукига эга булади.
Очик варак ва рухсатнома олган археолог конун хужжатларига мувофик бошка хукукларга хам эга булиши мумкин.
25-модда. Очик варак ва рухсатнома олган археологнинг мажбуриятлари
Очик варак ва рухсатнома олган археолог:
рухсатномани маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги давлат бошкарувини амалга оширувчи тегишли органда руйхатдан утказиши;
археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини очик варакда белгиланган доирада амалга ошириш тартибига риоя килиши;
археология кидирувлари ва археология назоратини амалга оширишда археология объектида аникланган емирилишлар тугрисида маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги давлат бошкарувини амалга оширувчи тегишли органга бир хафталик муддатда ёзма шаклда хабар бериши;
археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга оширишда аникланган илгари номаълум булган археология объектлари ва археология ашёлари тугрисида маданий мерос объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги давлат бошкарувини амалга оширувчи тегишли органга ёзма шаклда хабар бериши;
батафсил тавсифи (материали, улчамлари, санаси ва бошкалар) билан хар бир археология ашёсининг руйхатини тузиши;
археология объектининг бирламчи консервацияси ва бут сакланишини таъминлаши;
археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга оширишда аникланган археология ашёларини Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда давлатга топшириши;
Олдинги тахрирга каранг.
очик варакнинг амал килиш муддати тугаганидан сунг, бирок келгуси календарь йилнинг биринчи чораги тугашидан кечиктирмасдан тегишинча Узбекистон Республикаси Маданият вазирлигига хамда махсус ваколатли муассасага илмий хисобот такдим этиши шарт.
(25-модданинг биринчи кисми туккизинчи хатбошиси Узбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги УРК-436-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Очик варак ва рухсатнома олган археолог зиммасида конун хужжатларига мувофик бошка мажбуриятлар хам булиши мумкин.
26-модда. Археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш
Археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланишга махсус ваколатли муассаса томонидан берилган махсус рухсатнома мавжуд булгандагина йул куйилади.
Археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиби ва шартлари махсус ваколатли муассаса томонидан тасдикланади.
27-модда. Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилган археология ашёларининг археология тадкикоти
Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб куйилган археология ашёларининг археология тадкикоти Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
28-модда. Илмий хисобот тузишга доир талаблар
Илмий хисоботда археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини амалга оширишда аникланган ва (ёки) тадкик этилган археология мероси объектлари тугрисидаги тулик маълумотлар матн ва чизма куринишида такдим килиниши керак.
Илмий хисоботга археология ашёси давлатга топширилганлигини тасдикловчи хужжат илова килиниши лозим.
Илмий хисобот муддатсиз сакланиши лозим.
Илмий хисоботнинг расмийлаштирилиши, мазмуни ва иловасига, уни такдим этиш муддатига доир талаблар, шунингдек илмий хисоботни экспертизадан утказиш тартиби махсус ваколатли муассаса томонидан тасдикланади.
Узбекистон Республикаси худудидаги археология тадкикотлари тугрисида тегишли хужжатларга эга булган юридик шахслар махсус ваколатли муассасанинг ёзма суровига кура мазкур хужжатларнинг асл ёки кучирма нусхаларини такдим этиши шарт.
Очик варак ва рухсатнома олган археологнинг илмий хисоботга булган муаллифлик хукуки конун хужжатларига мувофик таъминланади.
Каранг: Узбекистон Республикасининг «Муаллифлик хукуки ва турдош хукуклар тугрисида»ги Конуни.
5-боб. Якунловчи коидалар
29-модда. Археология мероси объектларини давлат томонидан мухофаза килиш ва улардан фойдаланишни молиялаштириш
Археология мероси объектларини давлат томонидан мухофаза килиш ва улардан фойдаланишни, шунингдек археология кидирувлари, археология казишмалари ва археология назоратини молиялаштириш Узбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблаглари ва конун хужжатларида такикланмаган бошка манбалар хисобидан амалга оширилади.
30-модда. Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги халкаро хамкорлик
Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги халкаро хамкорлик Узбекистон Республикасининг конун хужжатлари ва халкаро шартномаларига мувофик амалга оширилади.
31-модда. Низоларни хал этиш
Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги низолар конун хужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.
32-модда. Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Археология мероси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар булади.
Каранг: Узбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексининг 64-моддаси ва Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 132-моддаси.
33-модда. Конун хужжатларини ушбу Конунга мувофиклаштириш
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси:
хукумат карорларини ушбу Конунга мувофиклаштирсин;
давлат бошкаруви органлари ушбу Конунга зид булган уз норматив-хукукий хужжатларини кайта куриб чикишлари ва бекор килишларини таъминласин.
34-модда. Ушбу Конуннинг кучга кириши
Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2008 йил 14 октябрдаги 200 (4863)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
УРК-229-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2009 й., 42-сон, 448-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Комментарии 0