Автомобилларни олиб кочганлик учун жазо кучайтирилди — узбекистон
Автомобилларни олиб кочганлик учун жазо кучайтирилди — узбекистон
Узбекистонда 27 декабрдан транспорт воситаларини олиб кочганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Жиноят кодексига узгартиш киритиш тугрисидаги конун бир кун мукаддам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Мазкур конун Олий Мажлис Конунчилик палатаси томонидан 6 октябрда кабул килиниб, 12 октябрда Сенат тасдигидан утган эди.
Жиноят кодексининг янгиланган 267-моддасига мувофик, эндиликда транспорт воситасини олиб кочиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан махрум этиш жазоси белгиланади (бунга кадар — 3?5 йилгача эди).
Худди шу жиноят а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, б) зурлик билан ёки зуравонлик тахдиди кулланилган холда ёхуд г) транспорт воситасини угирлик йули билан угирлаш ёки талон-тарож килиш оркали содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум килиш жазоси тайинланишига сабаб булади. Мукаддам эса аввалги икки банд учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан махрум этиш жазоси кулланилган.
Мазкур харакат а) ута хавфли рецидивист, б) жиноий гурух томонидан ёки в) транспорт воситаси боскинчилик хужуми оркали угирлаш максадида содир этилса, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан махрум этилади (аввалги икки банд учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум этиш белгиланган эди).
Бундан аввалрок эса Узбекистонда сунгги уч йил давомида транспорт воситаларини олиб кочиш билан боглик жиноятлар сони 65 фоизга ортгани маълум килинган эди. ЖКга узгартиш киритиш тугрисидаги конун лойихаси парламентга Бош прокуратура томонидан киритилган.
Комментарии 0