Бошкача мураббий терма жамоамиз мураббийи кандай булиши керак — узбекистон

Бошкача мураббий. терма жамоамиз мураббийи кандай булиши керак? — узбекистон

Якинда жахон чемпионатига чикиш имкониятидан махрум булган терма жамомиз хакида гап булганида, табиийки, Самвел Бабаяннинг исми тилга олинади. Бабаян булмаганида мана бундай буларди, Бабаян булмаганда, мана шундай буларди, деб куп гапириларди. Тугри, бошка мураббий билан терма жамоаси бошка натижаларни кайд этиш эхтимоли бор эди, лекин доим муаммонинг илдизини исмлар билан боглаб, куп нарсага эриша олмаймиз.
Илгари, Миржалол Косимов, кейин хадеб Бабаян номини тилга олинавериши, гуёки барча муамммоларимизни ана шу шахсларга боглайди ва терма жамоамиз мутасаддиларининг ишини осонлаштиради – энди улар мана шу исмни терма жамоа бошкарувидан олиб ташлаш оркали, муаммоларни хал килгандек, утираверадилар. Кейинги циклнинг дастлабки икки йили эски мураббийни истеъфога чикариб, катта иш килингандек, охирги икки йил эса, янги бош мураббийнинг вазифани уддалашга хали имконияти борлигини пеш килиш билан утиб кетаверади. Кейинги турт йил яна шунака.
Бу холатнинг юзага келишида, асосий сабаб шундаки, биз барчасини сабабларга караб эмас, окибатларга караб хулосалаймиз. Мухлислар ва балки журналистлар учун бу тугри, шунака булиши керак, аммо терма жамоа иш жараёнини ташкил этувчи федерация хам факат натижаларга богланиб колса, бу нотугри.
Фото: Getty Images
Агар Корея терма жамоаси дарвозасига охирги дакикаларда гол урганимизда, биз жахон чемпионатида булардик ва шудгорни зур хайдаган булиб чикаверардик. Хуш, кайси шудгорни ва кандай килиб зур хайдаган булар эдик? Олдинги муваффакиятсиз циклларимиздан фаркли тарзда нималарни бошкача килувдик узи? Яъни, келаси сафар яна бир марта жахон чемпионатига чикиш учун нима килиш кераклигини билиб олган булармидик? Йук. Хаммаси худди илгаригидек, хеч нарса узгармаган. Факат Инилеев урнига Косимов, Косимов урнига Абрамов, Абрамов урнига Бабаян — факат терма жамоа бошкарувидаги исмлар узгаряпти холос. Факат шу факторни узгартириб, бошкачарок натижа кутар эканмиз, гуёки бутун умидимизни факат шу исмларга тиккан булиб коламиз холос. Бу хам нотугри.
Биз аввало, биз деганда футбол федерациясини назарда тутяпман, терма жамоа мураббийининг исмини эмас, «терма жамоа мураббийи» деган тушунчанинг мохиятини узгартиришга харакат килишимиз лозим. Терма жамоа мураббийига куйиладиган талаб, унинг масъулияти, у учун яратилган шароит ва унга булган муносабат бутунлай бошкача шаклда булиши шарт. Масалан:
Терма жамоага мураббий кандай шартнома асосида ва кайси давргача ишлайди?
Бу хакида маълумотларни эшитмаганмиз. Аслида терма жамоага мураббийлар тайинланмайдилар, таклиф асосида маълум муддат учун белгиланган шартнома асосида ишлайдилар. Абрамов бир пайтлар терма жамоада кайси муддатгача шартнома тузганини, умуман шартномаси бор йуклигини билмаслигини айтганди. Менимча, Бабаянда хам худи шундай холат булган. Бу тренерлар ишлаб турган клубларидан «юлиб» олиниб, терма жамоага тайинланган булсалар хам, келишувнинг хукукий шакли хакида хеч гап булмаган.
Фото: Bunyodkor
Терма жамоа мураббийига кандай вазифалар куйилади?
Миржалол Косимов ЖЧ-2014 саралашидан ута олмагач, унга бундай вазифа куйилмагани хакида айтилди ва ишлашда давом этди. Кейинги саралашнинг илк уйинидаги маглубият унинг истеъфосига сабаб булди. Агар шу сафар хам Бабаян атрофидаги салбий фикрлар бу кадар кучайиб кетмаганда, у хам Эрон ва Жанубий Кореянинг кучли эканини, биргина гол етмаганини рукач килиб, кейинги мусобакаларга тайёргарлик куриб юраверарди. Яъни терма жамоамизга бош мураббий тайинланар экан, унинг кайси мусобакагача ишлаши, кандай вазифалар куйилгани хакида билмай колаверамиз.
Терма жамоа мураббийи холис булиши керак
Терма жамоамизнинг учинчи дарвозабон урнида буш урин пайдо булгач, Бабаян «Кукон 1912» дан Никита Рибкинни таклиф этди. Кизиги, Рибкин хатто «Кукон 1912»да хам учинчи дарвозабон хисобланарди. Абрамов Олим Навкаровни етаклаб юрарди.
Биласизми, клуб мураббийлари натижа учун жавобгар экан, бемалол жамоа таркибини «шахсий томорка»га айлантиришлари мумкин. Чунки мураббий «уз услубимга мос», «мен уни яхши биламан» каби изохлар билан хар кандай футболчини таркибда уйнатиши мумкин. Ёкмаганини сотиб юбориш имкониятига эга.
Фото: Lokomotiv
Худди шу мантикни терма жамоа мураббий учун хам ишлатиб, натижага у жавобгар, деб куя колишимиз зинхор тугри булмайди. Чунки терма жамоа клуб каби чекланган 20-30 футболчидан ташкил топмайди. Юртимизда туп сураётган ва Узбекистон фукароси булган хар кандай футболчи узини терма жамоага мос деб хисоблаш хукукига эга. Бу ерда мураббийнинг уз «ёкимтойи» булиши ёки термада уйнаш учун кайсидир клубларда уйнашнинг шарт килиниши терма жамоага булган муносабатни бутунлай узгартириб юборади. Уз-узидан керакли паллаларда терма жамоага номзодлар сафи кискариб боради. Футболчилар орасида терма жамоага булган интилиш ушбу жамоанинг кадрини оширади, ракобатни юзага келтиради ва асосийси у ерда туп сураётган футболчиларнинг масъулиятини бир неча баробар оширади. Хар кандай холатда хам кимлар уйнаши аник булган кандайдир бир «клуб» макомига тушириб куймайди.
Терма жамоа мураббийига булган муносабат узгариши керак.
Тан олиш лозим, футбол жамоатчилигида «абрамовчилар», «косимовчилар» ва ишонасизми йукми, «бабаянчи»лар хам бор. Хар доим, хар кандай натижада мураббийни ер билан битта киладиган хам, худди шу паллада, футболимиздаги глобал муаммоларни кутариб чикиб, гап умуман мураббийда эмаслигини айтиб чикадиганлар хам топилаверади. Футболнинг ичида булган футбол мутахассислари эса, ундан бадтар — жорий бош мураббий билан таниш-билиш булганликлари учун, эртага «куз-кузга» тушишини инобатга олишиб, индамай куяверишади. Ишлаган мураббийлар ичида энг куп танкид килингани хам, адашмасам, Валерий Непомняший эди шекилли. Хар холда, бу ерлик эмас, исталганча танкид килиниши, натижа суралиши мумкин. Хафа булинмайди.
Фото: KUN. UZ
Терма жамоа мураббийи учун шароит узгариши керак.
Мураббийга маълум шартнома таклиф килиниб, маълум бир натижа талаб килиндими, демак, мураббий хам уз навбатида, уз дастурини тузади ва федерациядан баъзи нарсаларни талаб килади. Мана шу келишув асосида якуний хулосага келинади. Агар бош мураббий талаб киладиган шароитни ташкил килиш УФФнинг кулидан келмаса, айтади, мураббий шунга караб карор чикариши ва балки ишлашдан бош тортиши мумкин.
Демак, шартномага кул куйилдими, демак мураббий талаб килган шароит кафолатланган булади ва биз энди мураббийдан вазифалар хакида сурашга хаккимиз бор. Агар натижалар кунгилдагидек булмаса, ё мураббий айбни уз буйнига олади ёки у талаб килган шароитлар хал килинмагани, айтилган йигинлар, айтилган ракиблар билан келишилмаганини айтиб, айбни УФФга тункайди.
Энди уйлаб куринг, УФФнинг узи тайинлаган, худдики, УФФга буйсунадиган бир ходим сифатида иш бошлаган терма жамоа бош мураббийи узини оклаб, УФФни айблай оладими? Йук. У доим, сунгги уйинда имкониятдан мосуво булингунча, хаммаси яхши кетаётганини, УФФ талабларни бажараётганини айтиб юраверади. Сунгги уйиндан кейин эса, бу гаплардан фойда йук, хамманинг дарди факат «кечирим сураш» ва «истеъфо»да булади. Мураббий кетади, янгиси келади, масала хал.
Йук, мен бу гаплар билан бизда ишлаб келаётган бош мураббийларни окламокчи эмасман. Эътибор берган булсангиз, юкорида санаб утилган шартларнинг аксарияти бош мураббийнинг узига боглик — аввало, у мана шундай талабларни куйиши ва масъулиятни уз буйнига олиши керак. Аксинча, хеч кандай талаб куймасдан, шу билан бирга, хеч кандай масъулиятни олмаслик осонрок.
Хулоса килиб айтсак, назаримда, бу шартларни узида жам кила оладиган мураббий фамилияси «…ов», «..ев» ва хатто «..ян» билан хам тугамайди. Умуман журналистларнинг анчадан бери доимий тарзда чет эллик мураббий хакида сурайверишларининг сабаби хам шу. Гап факат малака ёки тажрибада эмас, чет эллик мураббийлариннг ишлаш принципларида, ишга, касбга ва бериладиган вазифага булган муносабатларида эканини хамма тушуниб турибди. Киска айтганда, бизга бошка мураббий эмас, бошкача мураббий зарур.
Янги федерациянинг вазифасн натижани узгартиришга ваъда бериш эмас, чунки натижани хеч ким кафолатлай олмайди, мухими, уша натижалар учун сабабларни яратишдир. Сабаблар булса, натижа хам ишончли, хам доимий булади.
Кахрамон Асланов

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.