Бугун футбол шуртан насаф — узбекистон
Бугун футбол. шуртан – насаф — узбекистон
Бугун Гузорда Кашкадарё вилоятининг икки номдор жамоаси узаро бахс юритади. Учрашув дерби макомига эга.
Бугунги учрашув Гузор шахридаги “Гузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.
Мазкур жамоаларнинг Гузорда утказилган 11та учрашувидаги натижалари буйича кичик устунлик “Насаф” томонида булиб турибди. “Насаф” шу пайтгача Гузорда утказилган учрашувларда 6 марта галаба козонган. “Шуртан” эса 5 марта галабага эришган. Шуниси кизикки, хали бирон марта Гузорда дуранг натижа кайд этилмаган. “Ок бурилар” сунгги марта 2011 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида жамоамиз устидан 2:1 хисобида галабага эришган.
Гузорда утказилган 11та учрашувда жами дарвозаларга 35та туп киритилган. Туплар нисбати 15-20, бунда хам устунлик жамоамиз томонида. Гузорда утказилган икки учрашувда “Шуртан” футболчилари гол ура олишмаган. Жамоамиз футболчилари хам икки учрашувда Гузордан голсиз кайтишган.
Гузордаги охирги узаро утказилган 4 учрашувда “Насаф” галаба козонган.
Куйида бугунги учрашув расмийларини яна бир марта эслатиб утамиз.
УзПФЛ, 13-тур
“Шуртан” (Гузор) – “Насаф” (Карши)
15.06.2017. “Гузор” марказий стадиони. 19:00да
Бош хакам: Шерзод Косимов (Тошкент)
Канот хакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вил.), Набийжон Рузимов (Тошкент)
Захира хаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
УзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.
Барча футбол ишкибозларини мана шу кизикарли учрашувга чорлаб коламиз.
Комментарии 0