Дун давлатлари рахбарлари шавкат мирзиевни тугилган куни билан табриклади — узбекистон

Дунё давлатлари рахбарлари шавкат мирзиёевни тугилган куни билан табриклади — узбекистон

24 июль куни хорижий давлатлар ва хукуматлар рахбарлари Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тугилган куни билан табриклади, деб хабар килди УзА. 24 июль куни давлат рахбари 60 ёшни карши олди.
Хитой Халк Республикаси Раиси Си Цзинпинь табригида бундай дейилган: «Сизга тугилган кунингиз муносабати билан узимнинг самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни билдириш менга катта мамнуният багишлайди».
«Хитой ва Узбекистон муносабатларини ривожлантиришга мухим ахамият каратаман, мамлакатларимиз ва халкларимиз фаровонлиги йулида Хитой билан Узбекистон уртасидаги хар томонлама стратегик шерикликни биргаликда ривожлантириш ва мустахкамлаш максадида Сиз билан якин хамкорликни давом эттиришга тайёрман», деб таъкидлаган Хитой рахбари.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни 60 ёши билан телефон оркали самимий табриклаб, мустахкам соглик, давлат рахбари сифатидаги фаолиятида муваффакиятлар, Узбекистон халкига тинчлик, фаровонлик ва равнак тилаган.
Узбекистон ва Россия Президентлари олий даражадаги мунтазам учрашувлар халкларимиз уртасидаги алокалар тарихида янги сахифани бошлаб берганини, икки мамлакатнинг узаро дустона ва ишончли муносабатлари, иттифокчилик ва стратегик шерикликни ривожлантириш учун мустахкам асос яратганини мамнуният билан таъкидладилар.
Президентлар учрашувлар чогида имзоланган хужжатлар ва эришилган келишувларни изчил амалга ошириш Узбекистон билан Россия уртасидаги узаро манфаатли хамкорлик куламини кенгайтиришга хизмат килишига ишонч билдирдилар.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов телефон оркали мулокотда Шавкат Мирзиёевни юбилейи билан самимий муборакбод этиб, эзгу тилаклар изхор этган, 2017 йилнинг биринчи ярми кардош мамлакатларимиз ва халкларимиз уртасидаги алокаларни янада мустахкамлаш ва ривожлантириш борасида вокеаларга бой ва самарали булганини таъкидлаган.
Шу йилнинг март ва май ойларида икки мамлакат Президентларининг самарали учрашув ва музокаралари якунлари, шунингдек, турли вазирлик ва хужалик субъектлари рахбарлари уртасидаги изчил алокалар сиёсий, савдо-иктисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошка сохаларда Узбекистон билан Туркманистон уртасидаги мулокотни ривожлантиришга янги рух, янги мазмун ва янги кувват багишлади.
Козогистон Президенти Нурсултон Назарбоев телефон оркали мулокот чогида Шавкат Мирзиёевни юбилейи билан самимий табриклаб, давлат рахбари сифатидаги фаолиятида янги муваффакиятлар тилаган.
Томонлар мамлакатлар уртасидаги дустлик ва якин кушничилик муносабатлари куп асрлик умумий тарих, маданият, тил, анъана ва урф-одатлар якинлиги асосида муваффакиятли ва самарали ривожланаётганини юксак мамнуният билан кайд этдилар.
Давлат рахбарлари сухбат чогида мамлакатлар куплаб сохалардаги узаро манфаатли хамкорликни фаол ривожлантиришга тайёр эканини турли даражадаги изчил алокалар тасдиклашини таъкидладилар.
Тожикистон Президенти Имомали Рахмон телефон оркали сухбатда кейинги пайтларда мамлакатлар уртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани ва мавжуд масалалар азалий дустлик, анъанавий якин кушничилик тамойиллари асосида ва манфаатлар инобатга олинган холда изчил хал этилаётгани билан ажралиб туришини таъкидлаган.
Савдо-иктисодий хамкорликни кенгайтириш, транспорт-транзит сохасидаги алокаларни ривожлантириш борасида аник максадли ишлар амалга оширилмокда. Узбекистон корхоналари махсулотларининг Душанбеда утказилган кургазмаси ва икки мамлакат ишбилармон доиралари, маданият ва санъат вакиллари иштирокидаги катор форумлар узаро манфаатли хамкорликни ривожлантиришда янги имкониятларни очиб берди.
Узбекистон ва Тожикистон рахбарлари янги шароитларни инобатга олган холда, узаро хамкорликни янада кенгайтириш ва чукурлаштиришга тайёр эканини таъкидладилар.
Киргизистон Президенти Алмазбек Атамбоев телефон оркали мулокотда Шавкат Мирзиёевни тугилган куни билан табриклади, Узбекистон Президентининг халкларимиз уртасидаги муносабатларни мустахкамлашга кушаётган улкан хиссасини Киргизистонда юксак кадрлашини таъкидлаб, мамлакатларимиз уртасида узаро куллаб-кувватлаш ва тушунишга асосланган куп асрлик муносабатлар бундан буён хам манфаатли хамкорлик асосида янада ривожланишига катъий ишонч билдирган.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илхом Алиевнинг табригида бундай дейилган: «Сизни мухим сана — 60 йиллик юбилейингиз билан самимий муборакбод этаман ва узимнинг эзгу тилакларимни йуллайман».
«Озарбайжон ва Узбекистон уртасидаги хамкорлик ва дустлик маънавий кадриятлари муштарак икки кардош халкнинг хохиш-иродасига асосланган. Бугун давлатларимиз уртасида мустахкам асосда йулга куйилган муносабатлар алохида ахамиятга эга», деб таъкидлаган Озарбайжон рахбари.
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг табригида бундай дейилган: «Сизни Беларусда фукаролари хар томонлама куллаб-кувватлайдиган, жонажон мамлакати фаровонлигини таъминлаш, унинг иктисодий кудрати, халкаро майдондаги обрусини, жамиятда тинчлик ва тотувликни мустахкамлаш учун куч ва имкониятларини аямайдиган тажрибали ва доно давлат арбоби сифатида билади».
Беларусь рахбари «икки томонлама мулокотни фаоллаштириш Беларусь ва Узбекистон манфаатларига мос келиши ва халкларимиз уртасидаги анъанавий мустахкам дустлик ва узаро англашув асосида серкирра шерикликни янада чукурлаштиришга хизмат килиши»га ишонч билдирган.
Украина Президенти Пётр Порошенко табригида «Сизнинг рахбарлигингизда Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси доирасида муваффакиятли амалга оширилаётган ислохотлар мустакил Узбекистон тараккиётида янги боскич булади. Давлатни изчиллик билан модернизация килиш мамлакатингизнинг халкаро обрусини янада мустахкамлаш ва мехнаткаш халкингиз фаровонлигини оширишга хизмат килмокда», деб таъкидлаган.
«Украина ва Узбекистон уртасидаги амалий мулокотни жадал ривожлантиришга хар икки томоннинг тайёр экани халкларимиз фаровонлиги йулида дустлик ва узаро манфаатли хамкорликни янада чукурлаштиришга хизмат килади. Фурсатдан фойдаланиб, узингизга кулай вактда Украинага ташриф буюришингизни таклиф этаман», деб кайд этган Украина рахбари.
Болгария Президенти Рамен Радев уз табригида Узбекистон Президентини 60 йиллик юбилейи билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини йуллаган.
«Кулай фурсатдан фойдаланиб, мамлакатларимиз уртасидаги хамкорлик ва анъанавий дустлик муносабатлари умумий саъй-харакатлар билан халкларимиз фаровонлиги учун янада ривожланиши ва бойишига ишонаман», деб таъкидлаган Болгария Президенти.
Россия Федерацияси хукумати Раиси Дмитрий Медведев Узбекистон Президентини 60 ёши билан Россия хукумати ва шахсан уз номидан самимий табриклаган.
«Узбекистонда Сизнинг рахбарлигингизда миллий иктисодиёт салохиятини тулик очиб берадиган ва етакчи халкаро шериклар билан узаро савдо-иктисодий ва инвестицион хамкорликни сифат жихатидан янги даражага олиб чикадиган кенг куламли давлат дастурлари хаётга татбик этилмокда», деб таъкидлаган Россия хукумати рахбари.
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва хукуматлар, парламентлар рахбарлари, таникли сиёсий арбоблар, халкаро ва минтакавий ташкилотларнинг рахбарлари, фукаролардан самимий табриклар келиши давом этмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.