Ечл бавария — реал шогирд устозини мот килди — узбекистон

Ечл бавария — реал шогирд устозини мот килди — узбекистон

Ечл. бавария — реал. шогирд устозини мот килди — узбекистон

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал боскичи доирасида «Бавария» ва «Реал» уртасидаги уйин, кутилганидек, шиддатли кечди.
Ракибнинг тупни яхши назорат килиши ва хужумда кескин уйнашини яхши билган Зидан химоявий уйин тактикасини танлади. Шунга карамай, хисобни очиш учун дастлабки хавфли вазиятни мадридликлар юзага келтиришди. Уйиннинг 18-дакикасида Кроос унг канотдан берган узатмага Бензема бош билан зарба берди. Туп ерга урилиб, сунг Нойернинг бармоклари оркали тусинга тегди. Ерга тушаётган тупни дарвозабон эгаллаб олди.
Хисобни эса Анчелотти шогирдлари «Реал» услубида очишди. Яъни бурчакдан етказилган тупни Артуро Видаль бош билан дарвозага жойлаб куйди. 1:0.
Биринчи булимнинг сунгги дакикаларида Видаль иккита ута кулай имкониятдан фойдалана олмади. Роббен унг канотда Кроосдан чиройли утиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Видаль бош билан дарвозага аник зарба бера олмади. Таймнинг сунгги дакикасида эса хакам «Реал» дарвозаси томон шубхали пенальти белгилади. Риберининг зарбасидан кейин туп Карвахалнинг кукрагига текканди. Видаль эса 11 метрли жарима зарбаси оркали тупни жуда юкорига тепиб юборди.
Танаффусга кадар, Зидан шогирдлари асосан олис масофадан зарба беришга харакат килишди. Роналду ва Бэйл томонидан берилган зарбаларни Нойер кайтариб турди.
Иккинчи булим дебюти «Мадрид» учун омадли келди. Карвахаль унг канотдан етказиб берган узатмани Криштиану Роналду унг оёкда дарвозага жойлаб куйди.
Бахснинг 56-дакикасида Нойер жуда кийин вазиятда жамоасини куткарди. Модрич унг канотдан берган узатмага Бэйл якин масофадан бош билан зарба берди. Тусин остига кираётган тупни Нойер юкорига кутариб юборди. Химоячи Хави Мартинес бу уйинда «Бавария»га бериб куйди. У кандайдир 3 дакика ичида Роналдуга нисбатан 2 марта фол ишлатди ва иккита «сарик» туфайли майдонни тарк этди.
Ана шундан кейин барчаси узгарди ва устунлик «Реал» томонига утиб кетди. Нойер камида 2та мукаррар голдан жамоасини куткарди. Аммо 77-дакикада Роналдунинг зарбасини кайтара олмади. Асенсио чап канотдан берган узатмага португалиялик футболчи оёгининг учи билан зарба берди. Нойер оёклари орасидан тупни утказиб юборди.
Шу тарика, мадридликлар сафарда «Бавария»ни маглуб этиб, ушбу тукнашувда фаворитга айланиб олишди. Биринчи булимда Анчелотти «мастер-класс» курсатган булса, иккинчи таймда Зидан устозини мот килди. Жавоб уйини 1 хафтадан кейин булиб утади.
ЕЧЛ, Чорак финал, дастлабки уйин
«БАВАРИЯ» — «РЕАЛ МАДРИД»
12 апреля, 23.45, «Альянц-Арена»
Голлар: 1:0 – 25 Видаль, 1:1 – 47 Роналду, 1:2 – 77 Роналду.
Бавария – Нойер, Мартинес, Алаба, Боатенг, Лам, Алькантара, Рибери (Дуглас Коста, 65), Хаби Алонсо (Бернат, 64), Видаль, Роббен, Мюллер (Коман, 81).
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич (Ковачич, 90), Каземиро, Бэйл (Асенсио, 59), Бензема (Хамес, 83), Роналду.
Огохлантиришлар: Кроос (44), Карвахаль (45), Хаби Алонсо (47), Мартинес (58), Видаль (90).
Четлатиш: Мартинес (61).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.