Куп хонадонли уй-жой фондини саклаш яхшиланади — узбекистон

Куп хонадонли уй-жой фондини саклаш яхшиланади — узбекистон

Куп хонадонли уй-жой фондини саклаш яхшиланади — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни «2017-2021 йилларда куп хонадонли уй-жой фондини саклаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорни имзолади.
Хужжат куп хонадонли уй-жой фондининг техник холатини тубдан яхшилаш ва ундан тегишли равишда фойдаланиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини уз вактида амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиш, шунингдек, куп хонадонли уйларга туташ худудларни ободонлаштириш максадида кабул килинди.
Бугунги кунда Узбекистонда 4000 дан зиёд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 32,4 мингдан ортик куп хонадонли уйга хизмат курсатилмокда.
Шу билан бирга, ушбу тармокда олиб борилаётган ишлар тахлили хусусий уй-жой мулкдорларининг куп хонадонли уй-жой фондини саклаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш борасидаги фаолиятида хал этилмаган катор муаммолар борлигини курсатмокда.
Бу хакда суз юритганда, аввало, куп хонадонли уй-жой фондини бошкариш ва ундан фойдаланишда жойлардаги ижро хокимияти органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уртасида комплекс ёндашув хамда узаро хамкорлик механизми шаклланмаганини кайд этиш зарур, дейилади карорга берилган расмий шархда.
Куп хонадонли уй-жой фондини саклаш борасида таъсирчан назорат урнатилмаган, куп холларда ундан техник фойдаланиш ва ахолининг хавфсиз яшашини таъминлаш борасидаги меъёр ва талаблар бузилишига йул куйилмокда. Куп хонадонли уйларда таъмирлаш-тиклаш ишларини утказишнинг коида ва муддатларига риоя этилмаяпти, бу эса, табиийки, ахолининг хакли норозилигига сабаб булмокда.
Карорда куп хонадонли уй-жой фондини саклаш ва ундан фойдаланиш тизимини ташкил этишнинг асосий йуналишлари белгиланган булиб, улар куйидагиларни назарда тутади:
ахолининг уй-жой шароитини яхшилаш, куп хонадонли уйларда жойлашган хонадонлардаги мухандислик-коммуникация тизими ва умумий тарзда фойдаланиладиган инфратузилмаларни уз вактида ва сифатли таъмирлаш, шунингдек, куп хонадонли уй-жой фондига туташ худудларни ободонлаштириш, у ерларда болалар ва спорт майдончаларини барпо этишга каратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;куп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга хизмат курсатиш бозорини ривожлантириш имконини берадиган уй-жой коммунал хужалигини бошкаришнинг таъсирчан вертикал тизимини яратиш буйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;уй-жой коммунал соха ташкилотлари, хусусан, таъмирлаш-тиклаш хизматларининг моддий-техник базасини яратиш ва мустахкамлаш, уларни замонавий ускуналар билан жихозлаш ва малакали мутахассислар билан таъминлаш.
Карорга мувофик, 2017?2021 йилларда куп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури тасдикланди. Ушбу Дастурда куп хонадонли уй-жой фондининг умумий тарзда фойдаланиладиган инфратузилмаларини капитал ва жорий таъмирлаш, худудларни ободонлаштириш, лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш, шунингдек, куп хонадонли уй-жой фондини саклаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш тизимини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Кайд этилган лойихаларни амалга ошириш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уз маблаглари, тижорат банклари кредитлари, Коракалпогистоннинг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шахри махаллий бюджетлари маблаглари, Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хужалигини ривожлантириш жамгармаси маблаглари, халкаро молия институтлари кредитлари, шунингдек, лизинг хисобидан 1,8 триллион сум маблаг йуналтириш кузда тутилмокда.
Мазкур Дастурни амалга оширишда «Узсаноаткурилишбанк» акциядорлик тижорат банки уй-жой коммунал сохасига карашли ташкилотларни молиялаштиришни таъминлайдиган ваколатли банк этиб белгиланди.
Дастурни амалга ошириш доирасида тижорат банкларига «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхонаси ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилди.
Шунингдек, мазкур карорда Узбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги хузурида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига шартнома асосида бухгалтерлик хисобини юритиш, консалтинг хизматлар курсатиш ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан мажбурий бадаллар йигиш хизматларини курсатадиган «Ягона хисоб-китоб маркази» ва шахар хамда туманларда унинг филиалларини ташкил этиш назарда тутилган.
Карор билан шундай тартиб урнатилмокдаки, унга кура:
куп хонадонли уй-жой фонди умумий мулки ва унга туташ худудларни саклаш учун турар жой ва нотурар жой бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари микдори Узбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги хар йили тасдиклайдиган энг кам микдордан кам булмаган хажмда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан белгиланади;хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошкарувининг раиси «Коммуналукув» укув-услубий маркази» давлат унитар корхонасида укигани тугрисида тегишли сертификатга эга булган такдирда, туман (шахар) уй-жой коммунал хизмат курсатиш булими бошлиги билан келишилган холда сайланади, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларининг умумий йигилиши карори асосида туман (шахар) уй-жой коммунал хизмат курсатиш булими бошлигининг такдимномасига кура лавозимидан озод этилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.