Лицей коллеж ва отмлар учун бинолар хавфсизлиги буйича талаблар кабул килинди — узбекистон

Лицей коллеж ва отмлар учун бинолар хавфсизлиги буйича талаблар кабул килинди — узбекистон

Лицей, коллеж ва отмлар учун бинолар хавфсизлиги буйича талаблар кабул килинди — узбекистон

Узбекистон Вазирлар Махкамаси 10 майдаги карорбилан Урта махсус, касб-хунар ва олий таълим муассасалари укув хоналарининг хавфсизлиги тугрисидаги умумий техник регламентни тасдиклади.
Техник регламент укув бинолари ичида ва ташкарисида вужудга келувчи зарарли омилларнинг таълим олувчилар саломатлигига салбий таъсир курсатишининг олдини олишга мулжалланган. У аудиториялар, лаборатория кабинетлари, машгулотлар хоналари, кутубхоналар укув заллари, ахборот-ресурс марказлари компьютер заллари ва спорт заллари учун тааллукли.
Хужжатга мувофик, укув бинолари ёки уларнинг алохида кисмлари фойдаланиш жараёнида хаётий фаолият хавфсизлиги талабларига мувофик келиши шарт. Жумладан, ишончлилик, мустахкамлик, чидамлилик, деформацияларга бардошлилик, санитар коидалар ва нормаларга мувофиклик хамда таъмирга яроклилик буйича лойихавий ва норматив-техник хужжатларга мос келиши лозим.
Регламент билан укув бинолари микроиклим, курилиш ва пардозлаш ишлари талаблари, буёклар ранги, усимликлардан фойдаланиш, ёритиш курсаткичлари, ташки шовкин даражаси параметрлари белгиланди.
Укув биносининг бир укувчи учун ажратилувчи норматив майдони, шунингдек иссиклик таъминоти, иситиш, вентиляция, сув таъминоти ва канализация меъёрлари урнатилди.
Барча укув бинолари автоматик ёнгиндан огохлантириш тизими урнатилиши шарт (автомат ёнгин учириш тизими мавжуд бинолардан ташкари).
Регламент олти ойдан сунг кучга киради.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.