Мехнат мигрантларини россияга ташкилий равишда жунатиш бошланди — узбекистон

Мехнат мигрантларини россияга ташкилий равишда жунатиш бошланди — узбекистон
Узбекистон бандлик ва мехнат муносабатлари вазири Азиз Абдухакимов 26 июль куни ишлаш учун Россияга отланаётган Узбекистон фукаролари билан учрашди. Бу хакда Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар килди.
Апрелда Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи чогида икки мамлакат уртасида Узбекистон фукароларини Россияда вактинчалик мехнат фаолиятини олиб боришлари учун ташкилий равишда жунатиш тугрисидаги келишув имзоланган эди.
Узбекистон мехнат мигрантлари муаммосига булган муносабатни тубдан узгартириб, уларнинг Узбекистон иктисодиётига улкан хисса кушаётганини тан олмокда. Узбекистон хукумати уларнинг хукук ва манфаатларини химоя килишни режалаштирган, дея кайд этилди вазирликда.
Россия иш берувчилари томонидан таклиф этилаётган хайдовчилик, курувчилик, устачилик, токарлик, тикувчилик ва бошка мутахассисликлар буйича фукаролар ташкилий равишда йигилмокда.
Ташки мехнат миграцияси масалалари агентлиги РФ ташкилот ва муассасалари билан мехнат мигрантлари муаммоларини тезкорлик билан хал этиш, улар фаолиятини конунийлаштириш хамда хукук ва манфаатларини химоя килиш учун музокаралар олиб бормокда.
Агентликнинг Россия ва Корея Республикасидаги ваколатхоналарини очиш масалалари куриб чикилмокда. Самарканд ва Фаргонада мехнат мигрантларига ёрдам курсатиш буйича хамкорликдаги марказлар фаолиятини бошлайди.
Комментарии 0