Президент дабдабали ракамлар ва баландпарвоз хисоботлар ортидан кувмасликка чакирди — узбекистон

Президент дабдабали ракамлар ва баландпарвоз хисоботлар ортидан кувмасликка чакирди — узбекистон
29 май куни Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон, Козогистон, Россия, Хитой мамлакатларига ташрифлари давомида хамда Туркия рахбари билан утказилган олий даражадаги учрашувлари якунлари буйича имзоланган битимлар, шартномалар ва муайян сохаларда узаро шерикликни ривожлантиришга доир лойихаларни амалга ошириш жараёнининг холатини тахлил килиш ва бахолашга багишланган йигилиш булиб утди, деб хабар килди УзА.
Хар бир ташриф якунида битим ва шартномалар каторида киймати бир неча миллиард АКШ долларига тенг булган куплаб лойихалар имзоланди. Хар бир лойиха буйича «йул хариталари» тасдикланиб, уларнинг боскичлари, ижро механизмлари ва масъул шахслар белгилаб олинди. Давлат рахбари айрим рахбар ходимлар имзоланган хужжатлар ижросини таъминлашга эскича ёндашаётганини таъкидлаб утди. У хозирча аник натижалар кузга ташланмаётгани, ижро муддатлари ортга сурилаётганини кайд этди.
Бунинг сабабларидан бири ишончли хорижий шерик ва молия манбалари мавжуд булмаган холда самарасиз лойихалар тайёрлаш, амалда фойда бермайдиган хужжатлар имзолаш холатлари билан боглик экани айтилди. Бундай лойихаларнинг мониторингини юритиш буйича тизимли иш олиб борилмаяпти. Узбекистон иктисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш борасидаги ахвол коникарли эмас.
Президент факат когозда акс этадиган, амалда хеч кандай фойда бермайдиган лойихалар тузишдек эскича амалиётдан бутунлай воз кечиш, бундай одат ва кайфият билан ишлашга мутлако чек куйиш лозимлигига алохида ургу берди. У тегишли вазирлик ва идоралар рахбарларига чет давлатлар билан савдо-иктисодий алокалар ва сармоявий хамкорликни ривожлантириш борасида максадли инвестицион стратегия ишлаб чикиш вазифасини топширди.
Ушбу тизимни такомиллаштириш максадида масъул ижрочиларнинг хар хафтада бир марта Вазирлар Махкамасида ва хар ойда бир марта Президент хузурида хорижий шериклар билан хамкорликда амалга оширилаётган жорий ва ишлаб чикилиши кузда тутилаётган янги инвестицион лойихалар юзасидан хисобот бериш тартиби урнатилади.
Лойихаларнинг уз вактида молиялаштирилиши, мутасаддиларнинг ижро интизоми, масъул шахсларнинг мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишини назорат килиш Хисоб палатаси ва Бош прокуратура зиммасига юкланди.
Йигилишда дабдабали ракамлар ва баландпарвоз хисоботлар ортидан кувиш эмас, янгича самарали усул ва механизмларни татбик этиш, ахволни киска муддатда синчиклаб урганиб чикиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли курсатмалар берилди.
Комментарии 0