Президент маргилонда реконструкция килинатган эркин вохидов богига ташриф буюрди — узбекистон

Президент маргилонда реконструкция килинаётган эркин вохидов богига ташриф буюрди — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фаргона вилояти буйлаб сафари жараёнида Маргилондаги Эркин Вохидов номи берилган маданият ва истирохат богини реконструкция килиш лойихаси билан танишди, деб хабар килди УзА.
Истирохат богининг майдони 9 гектардан 16 гектарга етказилди. Богнинг кириш кисмида ёзувчи-ижодкорлар хиёбони ташкил этиш, унга Эркин Вохидовнинг хайкалини урнатиш кузда тутилган.
Турли тадбирлар утказиладиган амфитеатр, ош маркази ва бошка инфратузилма объектлари барпо этиш белгиланган. Эркин Вохидов номидаги ёш ижодкорлар мактаби очилади. Бундан ташкари, богда турли аттракционлар урнатилиб, бир неча чойхона ахолига хизмат курсатади. Истирохат богига турли мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экилади.
Президент кахрамон шоир номи билан аталадиган ушбу бог хар томонлама мукаммал булиши, уни ёшлар маънавиятини юксалтирадиган масканга айлантириш, хиёбонга Эркин Вохидовнинг энг сара шеърларидан намуналар ёзилган лавхалар урнатиш зарурлигини таъкидлади. Бу ерга келувчилар Эркин Вохидов шеърларидан бахраманд булиб, маънавий оламини янада бойитиб олсин, деди давлат рахбари.
Истирохат богига экиладиган хар дарахтга алохида эътибор каратиш, замонавий аттракционлар урнатиш, уни замонавий сулим масканлардан бирига айлантириш юзасидан мутасаддиларга курсатмалар берилди.
Шу ерда Фаргона вилояти туман ва шахарлари марказларини замонавий шахарсозлик талаблари асосида ривожлантириш бош режаси, Маргилонда туризмни ривожлантириш дастури, тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган лойихалар такдимоти хам булиб утди. Дастур доирасида уй-жой куриш, саноат, кишлок хужалиги ва хизмат курсатиш, йул-транспорт, мухандислик-коммуникация тизимлари, ижтимоий соха инфратузилмасини янада ривожлантириш сохаларида унлаб лойихаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Давлат рахбари Маргилон хунармандлар марказини ташкил этиш, соха ходимлари учун кулай солик имтиёзлари, зарур шарт-шароитлар яратиш, бошка лойихаларни хам янада мукаммаллаштириш, курилиш ишларини уз вактида амалга ошириш буйича мутасаддиларга тегишли курсатмалар берди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.