Президент путин украинанинг айримачи худудлари рахбарлари билан телефонда сузлашди — узбекистон

Президент путин украинанинг айримачи худудлари рахбарлари билан телефонда сузлашди — узбекистон

Президент путин украинанинг айримачи худудлари рахбарлари билан телефонда сузлашди — узбекистон

Россия президенти Владимир Путин.
Россия президенти Владимир Путин 15 ноябрь куни телефон оркали Украинанинг айримачи худудлари булган Луганск ва Донецкнинг Москва томонидан дастакланаётган рахбарлари билан сухбатлашди.
Кремль таркатган расмий хабарда айтилишича, сухбат чогида Путин асирлар билан алмашиниш максадида айримачиларнинг Киев билан тугридан-тугри музокаралар утказишини куллаб-кувватлашини билдирган.
15 ноябрь куни россияпараст “Украина танлови” ташкилоти рахбари Виктор Медведчук айримачилар асирлар билан алмашиниш учун Киев билан музокаралар утказиши керак, деган таклиф билан Путинга мурожаат килган. Путин бу таклифга:
-Мен кулимдан келган барча ишни киламан, Донецк ва Луганск республикалари лидерлари билан гаплашаман. Уйлайманки, сизнинг таклифингиз иложи борича тезрок амалга оширилади, — деб жавоб берган.
Кремль матбуот хизматининг билдиришича, сухбат давомида Украинанинг айримачи худудлари лидерлари Киев билан музокаралар утказишга рози булишган.
Бу Путиннинг айримачилар билан мулокот килгани тугрисида Москва тан олган камдан-кам маълумотлардан бири булиб хисобланади.
Россия расман Украина шаркидаги айримачиларга алокадор эмаслигини ва уларни дастакламаётганини айтиб келади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.