Президент ватан химоячилари куни билан табриклади — узбекистон

Президент ватан химоячилари куни билан табриклади — узбекистон
Узбекистон Президенти, Куролли Кучлар Олий Бош Кумондони Шавкат Мирзиёев Куролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь — Ватан химоячилари куни муносабати билан байрам табригини йуллади.
«Хозирги кунда дунёда олдиндан айтиш кийин булган вазият хукм сураётган мураккаб бир шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва худудий яхлитлигини, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни таъминлаш накадар мухим ахамиятга эга эканини чукур англаган холда, биз 2017?2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантириш буйича кабул килган Харакатлар стратегиясида юртимиз мудофаа салохиятини янада мустахкамлаш ва Куролли Кучларимизни ривожлантиришни устувор йуналишлардан бири сифатида белгиладик», — дейилади табрикда.
«Ушбу Стратегия асосида биз утган йил давомида мамлакатимиз хаётининг бошка тармоклари каторида харбий курилиш сохасида купгина энг долзарб ва мухим масалалар буйича аник чора-тадбир ва харакатларни кузда тутадиган карорлар кабул килдик, уларни амалга ошириш буйича ишларни самарали ташкил этдик», — деди Президент.
Ташки сиёсатнинг мослашувчанлиги ва очиклиги, кушнилар билан дустона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, мамлакат мустакиллиги ва суверенитетини саклаш энг устувор вазифа экани хакидаги принциплар асосида Узбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси янгиланган холда кабул килинди.
2017 йилда Миллий гвардия ва Мудофаа саноати буйича давлат кумитаси ташкил этилди, харбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан кайта куриб чикилди, кушинларни бошкариш тизими такомиллаштирилди, уларни боскичма-боскич замонавий курол-ярог ва техника билан таъминлаш буйича мухим кадамлар куйилди.
Мамлакат мудофаа кобилиятини мустахкамлаш, ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, армия ва халк бирлигини таъминлаш борасида жойлардаги давлат хокимияти органларининг ролини ошириш буйича ишлар бутунлай янги сифат боскичига кутарилди. Хар бир худудда харбий-маъмурий секторлар ташкил этилди, уларга бевосита рахбарлик килиш махаллий давлат хокимияти органлари рахбарлари зиммасига юкланди.
«Айни вактда халкаро терроризм ва экстремизм хавфининг тобора ортиб бораётгани, дунёнинг айрим минтакаларида куролли тукнашувлар давом этаётгани, тахликали вазият сакланиб колаётгани Узбекистоннинг баркарор ривожланишига тахдид солмасдан колмайди, албатта. Буларнинг барчаси олдимизда пайдо булаётган тахдид ва хатарларга муносиб зарба беришга доимо тайёр булишни талаб этади», — дея таъкидлади Президент.
«Шу муносабат билан Куролли Кучларни янада ривожлантириш, унинг жанговар тайёргарлиги ва кобилиятини ошириш доимо эътиборимиз марказида булади ва давлатнинг энг мухим вазифаларидан бири булиб колади. Биз ана шу вазифаларни амалга оширишда Куролли Кучлар, харбий округлар кумондонлиги ва махаллий давлат хокимияти органлари рахбарларининг фаол позициясига таянамиз», — деди давлат рахбари.
Ватан химоячилари куни муносабати билан Президент фармони имзоланиб, хукукни мухофаза килиш органлари, Мудофаа вазирлиги ва Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг бир гурух ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.
Комментарии 0