Салом бериш одоблари — дуо — узбекистон

Салом бериш одоблари — дуо — узбекистон
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам (намозда) дуо килиб: «Эй, бор Худоё, албатта, мен Сендан кабр азобидан дузах азобидан, тириклик ва улим фитнасидан, Масийхи Дажжолнинг фитнасидан панох тилайман», дер эдилар».
Бошка бир ривоятда: «Эй, бор Худоё, албатта, мен Сендан гунохдан ва карздан панох тилайман». Бас, у зотга бир одам:
«Бунча хам карздан куп панох сурайсиз?!» деди.
«Агар киши карз олса, гапирса, ёлгон гапиради, ваъда берса, хилоф килади», дедилар». Уччовлари ривоят килишган.
Шарх: Ушбу дуони Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам намозда укиганларини бошка бир ривоятда хам таъкидлаган экан.
Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:
1. Намозда ушбу дуони килиш.
2. Кабр азоби хаклиги ва ундан панох сураб, Аллохга ёлвориб туриш кераклиги.
3. Дузах азобидан хам панох тилаб дуо килиб туриш кераклиги.
4. Тириклик ва улим фитнасидан панох сураб, Аллохга ёлвориб туришлик.
Тириклик фитнаси купрок молу дунёда, бола-чакада, улим фитнаси жон таслим килишда ва кабрда булади.
5. Масийх Дажжолнинг фитнасидан панох тилаб туриш. Бу масала баёни бундан кейин келади.
6. Аллох таолога гунох килишдан саклашини сураб дуо килиш.
7. Карздор булиб колишдан панох сураб дуо килиш.
Абу Бакр Сиддик розияллоху анхудан ривоят килинади: «У киши Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга, менга дуо ургатиб куйинг, намозимда дуо килурман, деганларида у зот: «Эй, бор Худоё, албатта, мен узимга узим куп зулм килдим. Гунохларни Сендан бошка магфират килмас. Бас, мени Уз хузурингдаги магфират ила магфират килгин. Ва мени рахмат килгин, албатта, Сенинг Узинг ута магфиратли ва ута рахмдил зотсан», деб айт» деган эканлар. Бешовларидан факат Абу Довуд ривоят килмаган.
Шарх: Аввал хадиснинг ровийcи Абу Бакр Сиддик розияллоху анху билан якиндан танишиб олайлик:
Абу Бакр ас-Сиддик розияллоху анху Ислом оламида машхур булиб, эркаклардан биринчи булиб Исломни кабул килгандирлар. Ислом оламидаги халифаларнинг биринчиси ва жаннатга киришликка башорат берилган ун нафар жаннатийларнинг хам биринчисидирлар.
Ислом уммати бу зотни Сиддик (ростгуй) деб номлашган.
Исро кечасида Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам, Масжид ул-Аксога бориб келдим, деганларида мушриклар, хатто, баъзи бир мусулмонлар хам бу сузга ишонмаган эдилар. Мушриклар Абу Бакрга келиб:
«Дустинг шу кеча Масжид ул-Аксога бориб келдим деяпти, шуни хам рост дерсан?» дейишди.
Шунда Абу Бакр:
«Мен унга, бундан узокрок жой, осмондан вахий келишига ишондим-у, бунга ишонмасмидим», деб жавоб бердилар.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:
«Мен кимни Исломга чакирган булсам, хаммаларида бир тухташ булди. Факат Абу Бакрда бундай булмади. У мени хамма нарсада рост деди», деб мархамат килдилар.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам вафот этганларида канчадан-канча кабилалар Исломдан кайтиб кетишди. Бундан катта-катта сахобалар хайратга тушишди. Хатто Умар ибн Хаттобдек сахоба хам Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам вафот этганларини инкор этиб, киличларини ялангочлаб, кимки, Пайгамбар улди деса, унинг узини улдираман деб туриб олдилар.
Абу Бакр розияллоху анху Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига кириб сунг кайтиб чикдилар. Ва мусулмонларга карата хутба килдилар:
«Кимки, Аллохга ибодат килса, У улмас тирик зотдир. Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам хам бир Расулдир. Ундан олдин хам Пайгамбарлар утди. Агар улса, Исломдан оркаларингга кайтиб кетасизларми? Кимки оркасига кайтиб кетса, Аллохга хеч бир нарсада зарар беролмас. Аллох шукр килган бандаларини тезда мукофотлаяжак» деб хутбани тугатдилар.
Абу Бакр розияллоху анху хаммаси булиб 142 та хадис ривоят килганлар. Хижратнинг 13 йилида вафот килганлар.
Бу хадисдан дуо килиб куйишни сурашни ва дуонинг матнини урганмокдамиз.
Али розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам ташаххуд билан саломнинг орасида куйидагиларни айтар эдилар: «Эй, бор Худоё, менинг олдин килганимни, кейин килганимни, махфий килганимни, ошкора килганимни ва ортикча килганимни ва Сенинг Узинг мендан яхши билганингни магфират килгин. Сенинг Узинг олдинга утказувчи ва Сенинг Узинг ортга сурувчисан. Сендан узга ибодатга сазовор зот йук». Бешовларидан факат Бухорий ривоят килмаган.
Шарх: Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:
1. Дуо ташаххуддан кейин, саломдан олдин укилиши.
2. Намозда ушбу маънода дуо килишнинг яхшилиги.
Михжан ибн ал-Адраъ розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам масжидга кириб бирдан намозни тугатиб, ташаххуд укиётган ва: «Эй, бор Худоё. Эй, биру бору тугмаган ва тугилмаган ва Унга хеч бири тенг булмаган зот, албатта, мен Сендан гунохларимни магфират килмогингни сурайман, деб айтаётган кишини курдилар ва: «Батахкик, у магфират килинди», деб уч марта айтдилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят килганлар.
Шарх: Аввало ушбу хадиси шарифнинг ровийcи Михжан ибн ал-Адраъ розияллоху анху билан якиндан танишиб олайлик:
Михжан ибн ал-Адраъ Асламий ал-Маданий, мохир чавандозлардан. Мадинада истикомат килдилар. Кейин Басрага кучиб утдилар ва ана шу ердаги масжиднинг атрофини девор билан ураб чикдилар.
Бу зот узок умр курдилар. Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан 5 та хадис ривоят килганлар.
Бу зотдан Ханзала ибн Али ал-Асламий, Ружо ибн Аби Ружо, Абдуллох ибн Шакийк ва бошкалар ривоят килишди. У киши ривоят килган хадисларни уч «Сахих» сохиблари уз китобларига киритишган.
Михжан ибн ал-Адраъ хижратнинг 60 йили Муовиянинг халифалик даврида вафот этдилар.
Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:
1. Дуонинг ташаххуддан кейин укилиши.
2. Киши уз кунглидаги дуони килиши мумкинлиги.
3. Намознинг охиридаги дуо макбул эканлиги.
4. Башоратли ва мухим гапни уч марта кайтариб айтиш яхшилиги.
Комментарии 0