Сентябрда футболни ривожлантириш буйича янги концепция кабул килинади — узбекистон

Сентябрда футболни ривожлантириш буйича янги концепция кабул килинади — узбекистон
Сентябрда Узбекистон футбол федерацияси (УФФ) узбек футболини ривожлантириш буйича янги концепцияни кабул килади. Бу хакда чоршанба куни булиб утган Халкаро пресс-клубда федерация бош котиби Сардор Рахматуллаев маълум килди.
«Сентябрда УФФнинг навбатдаги хисобот-сайлов конференцияси булиб утади. Унда федерациянинг янги рахбарлар таркиби сайланади. Янги тузилма, янги рахбарлар таркиби, Профессионал футбол лигасидаги узгаришлар, болалар ва катталар футболини ривожлантириш — булар 2017?2020 йилларга мулжалланган дастурдан урин олган», — деди Сардор Рахматуллаев.
Миллий терма жамоанинг жахон чемпионати-2018 саралаш боскичидаги чикишлари тугрисида сузлар экан, у хатолар мавжудлигини тан олди, бирок УФФ ва мураббийлар штаби мундиалга тугридан-тугри чикиш учун барча кучларни сафарбар килишини таъкидлади.
«Бош мураббий Самвел Бабаян билан шартнома саралаш боскичи якунига кадар имзоланган, агар у узига юкланган вазифани бажара олмаса, истеъфога чикиши мумкин. Лекин айни пайтда ЖЧ чикишимиз учун жуда яхши имкониятлар мавжуд. Бу имконият уз-узидан пайдо булмади. Бунда мураббийлик гурухининг роли катта», — таъкидлади УФФ бош котиби.
Унинг сузларига кура, ЖЧ га чикиш курашидаги асосий ракиб — Жанубий Кореянинг курсаткичлари хозирча яхши эмас. «Осиё йулбарслари» такдири уларга боглик булмаган бир пайтда Узбекистон жамоасида вазият бошкача: «барчаси уз кулида».
Комментарии 0