Шавкат мирзиев яккабог туманида барпо этилатган нгокзор ва бодомзорни бориб курди — узбекистон
Шавкат мирзиёев яккабог туманида барпо этилаётган ёнгокзор ва бодомзорни бориб курди — узбекистон
Кашкадарё вилоятига сафар килган президент Шавкат Мирзиёев Яккабог туманида «Sag agro Yakkabog’» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган ёнгокзор вабодомзорни бориб курди. Бу хакда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу боглар давлат рахбарининг жорий йил январь ойидаги Кашкадарёга ташрифи давомида берган топшириклари асосида ташкил этилди. Бугунги кунда 700 гектар майдонда ёнгокнинг «Chendler», «Cisco» ва бодомнинг «Аvijor», «Guara» навли кучатлари утказилган. Келгуси йиляна 440 гектарга кучатлар экилади.
Ёнгоклар 4 йилда, бодомлар 3 йилда хосилга киради. Шундан сунг йилига 7 минг тоннага якин махсулот олиш мумкин булади. Махсулотларнинг 60 фоизини экспортга чикариш режалаштирган.
— Кашкадарёда кишлок хужалиги буйича катта салохият бор. Яккабогда хам хосилдор ерлар, дехкончиликни яхши биладиган одамлар куп. Бундан тугри фойдаланиб, богдорчиликни ривожлантириш, ахолини хам озик-овкат билан, хам иш билан таъминлаш мумкин, — деди Шавкат Мирзиёев.
Шу боис кучатхоналар ташкил этиб, ахоли томоркалари учун мевали дарахтлар етказиб бериш зарурлиги таъкидланди. Ёнгок, бодом ва бошка бозорбоп мевалар етиштиришни купайтириш, агрономларни замонавий агротехник тадбирлар буйича укитиш учун тайёрлов курслари ташкил этиш буйича топшириклар берилди.
Президент бокка ёнгок кучати утказди.
Шу ернинг узида Кашкадарё туманларидаги захира ер майдонларида писта, аччик бодом, ёнгок ва чаканда плантацияларини ташкил этиш, Камаши давлат урмон хужалигида куркачиликни ривожлантиришга оид лойихалар такдимоти утказилди. Вилоятда баликчилик, паррандачилик, чорвачилик, коракулчилик буйича амалга ошириладиган ишлар хакида маълумот берилди.
Комментарии 0