Си цзиньпин шавкат мирзиевни мустакиллик куни билан табриклади — узбекистон

Си цзиньпин шавкат мирзиёевни мустакиллик куни билан табриклади — узбекистон
Хитой Халк Республикаси Раиси Си Цзиньпин Узбекистон мустакиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Узбекистон Президентини табриклади. Бу хакда УзА хабар килди.
«Узбекистон Республикаси Президенти лавозимида фаолият бошлаганингиздан буён, Сизнинг рахнамолигингизда стратегик ахамиятга эга катор улкан узгаришлар амалга оширилмокда, янги имкониятлар очилмокда. Бу Узбекистон халки томонидан кенг куллаб-кувватланмокда», — дейилади табрикда.
«Мен Хитой ва Узбекистон уртасида хар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш ва Сиз билан дустона муносабатларни янада мустахкамлашга алохида ахамият каратаман. Мамлакатларимиз ва халкларимиз фаровонлиги йулида ХХР ва Узбекистон уртасидаги хар томонлама шерикликни биргаликда ривожлантириш ва мустахкамлаш максадида Сиз билан узаро якин муносабатларимизни изчил давом эттиришга тайёрлигимни билдираман», — деб ёзади Си Цзиньпин.
ХХР Раиси Узбекистонга тараккиёт ва фаровонлик, мамлакат халкига эса бахт-саодат тилади.
Комментарии 0