Тошкентда сохта йххб ходими кулга олинди — узбекистон

Тошкентда сохта йххб ходими кулга олинди — узбекистон

Тошкент ИИББ ходимлари ички ишлар органлари форма либосини кийиб, узини йул харакати хавфсизлиги хизмати ходими деб таништирган эркакни кулга олди, дея хабар килди ИИББ матбуот хизмати.
20 январь куни тахминан 14:30 ларда Сергели туманидаги «Сергели» блокпостига фукаролардан бири мурожаат килиб, автомашиналар хайдовчилари хужжатларини текшираётган шубхали ЙХХБ ходими тугрисида маълумот берди.
Мазкур хабар асосида ИИББ ходимлари Бинокор кучасидаги фукаро маълум килган жойга борганида хакикатдан хам фукаро Азизбек Рузматов ички ишлар органи ходимларининг хизмат кийимида гуёки ЙХХБ ходими сифатида автоуловларни тухтатиш билан шугулланаётгани аникланган.
Азизбек Рузматов текширилган вактда, у аслида ЙХХБ ходими эмаслиги маълум булган ва ундан жезл, радиоалока воситаси, хуштак, ЙХХБ ходимининг калбаки кукрак нишони ва калбаки маъмурий хукукбузарлик баённомалари расмийлаштириб олинган.
Мазкур холат юзасидан Рузматовга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кузгатилган.
Хозирда дастлабки тергов харакатлари давом эттирилиб, унинг бошка жиноятларга алокадорлиги текширилмокда.
Ушбу шахс харакатларидан жабрланганлардан 102 телефон раками оркали ёки якин уртадаги ички ишлар булимларига мурожаат килиш суралмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.