Узбек миллионери сурхондаги газ кони акцияларини рус миллиoнерига сотди контракт шартлари сир — узбекистон
Узбек миллионери сурхондаги газ кони акцияларини рус миллиoнерига сотди. контракт шартлари сир — узбекистон
Узбекистондаги иккинчи йирик газ кони саналган конни узлаштиришга оид келишув имзолаган россиялик Андрей Филатовнинг Халкаро Шахмат федерацияси вице-президенти сифатида «Узбекнефтгаз» компанияси раиси? Узбекистон шахмат федерацияси собик раиси Алишер Султонов билан купдан танишлиги айтилади.
Йиллик даромади 1 миллиард АКШ долларига якин ERIELL гурухи раиси Бахтиeр Фозиловга карашли ширкат Узбекистондаги йирик конлардан бирини узлаштиришга хак берувчи акцияларининг ярмини бойлиги карийб 1 миллиард АКШ долларига тенг россиялик Андрей Филатовга сотди. Келишув нархи ва шартлари хозирча жамоатчиликка ошкор этилмади.
Россиядаги Globaltrans ва Global Ports ширкатлари мулкдори Андрей Филатов узбекистонлик Бахтиeр Фозиловга карашли Altmax Holding Ltd. ширкати акцияларининг 50 фоизини сотиб олди.
Россия матбуотига кура? Фозиловнинг 2015 йил ноябрида Кибрисда руйхатга олинган Altmax Holding Ltd ширкати Surhan Gas Chemical Operating Companyга карашли акцияларнинг 75 фоизи эгасидир.
Surhan Gas Chemical Operating Company эса? 2015 йили иш бошлаган “Мустакилликнинг 25 йиллиги” конининг бош оператори. Бу конда 100 миллиард кубметрдан ошик газ захираси борлиги тахмин килинади. Бу эса? Узбекистонда икки йилда узлаштириладиган газ микдорига тенг захирадир.
Бахтиeр Фозилов ва Андрей Филатов ширкатлари уртасидаги акциялар савдоси тафсилотлари? хусусан? кон операторлари таркибининг нима сабабдан узгаргани? россиялик тадбиркорнинг кайси нарх ва кайси шартлар билан Узбекистон газ секторига кирганига оид тафсилотлар жамоатчиликка очикланмади.
Surhan Gas Chemical Operating Company вакили 1 декабрь куни Озодлик мухбирининг акциялар олди-сотдисига оид тафсилотларга оид саволларини очик колдирди.
Ширкатнинг жамоатчилик билан ишлаш булими вакили? 20 дакикадан сунг богланишни сурагач? кун давомида килинган кунгирокларга бошка жавоб бермади.
Узгариш тафсилотларини урганиш максадида Озодлик мухбири 1 декабрь куни “Узбекнефтгаз” акциядорлик жамияти матбуот хизмати билан богланди.
Хизмат вакили бу хабарга кузи тушганини билдирди. Айни пайтда? “Мустакилликнинг 25 йиллиги” газ конини узлаштириш топширилган компания акцияларининг россиялик Андрей Филатовга сотилгани тафсилотларидан мутлак бехабарлигини эътироф этди.
“Очиги? бу конни Altmax Holding Ltd. узлаштираeтгани? энди акциялари ярмини Филатовнинг Brighttree Holding LTD ширкатига сотганини сиздан эшитиб турибман. Иккаласи хам хусусий ширкат ва узаро акцияларни олиш eки сотишни уларнинг узлари хал килади”? деди Озодлик гаплашган “Узбекнефтгаз” вакили.
Ширкатнинг бошка мутасаддиси хам? бу олди-сотдига “Узбекнефтгаз”нинг алокаси йуклиги? унинг тафсилотларидан хам бехабарлигини билдирди.
Узбек газининг эгаси ким?
Узбекистон конституциясининг 55-моддасига кура мамлакатдаги “ер, ер ости бойликлари, сув, усимлик ва хайвонот дунёси хамда бошка табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан окилона фойдаланиш зарур ва улар давлат мухофазасидадир”.
“Узбекнефтгаз” компанияси собик рахбарларидан бири Анвар Хусаиновнинг Озодликка айтишича? конституциянинг айни шу моддаси? хукуматни бундай олди-сотдиларда давлат ва миллат манфаатлари химоячиси сифатида катнашишини кафолатлайди.
“Бир хусусий компания иккинчисига уз акцияларини сотишга хакли. Олган одам конда разведка ва топилган газни казиб олиш хаккига эга булади. Аммо газнинг эгаси давлат ва халк. Шунинг учун? газнинг канчаси кимга тегади? канчаси ички бозорга? канчаси экспортга кетади? буни давлат “махсулотни таксимлаш буйича битим” доирасида белгилайди. Ана шу жараeнда “Узбекнефтгаз” ва Геология вазирлиги халк-давлат манфаатини каттик туриб химоя килиши керак. Аммо бу жараeнга оид маълумот сир тутилади – булар Узбекистоннинг барча ер ости бойлигини чек элликларга сотиб юборса хам? билмай утираверамиз. Бундай келишувлар шартини халк билишга мутлак хакли. Матбуот суриштириши? депутатлар суров юбориши ва бундай олди-бердилар очик булиши ута мухимдир”? дейди Анвар Хусаинов.
“Коммерсант” газетасининг eзишича? Сурхондарeдаги газ конини узлаштириш 2017 йилнинг апрель ойида Шавкат Мирзиeевнинг Москва сафари давомида имзоланилган “махсулотни таксимлаш хакидаги битим” доирасида амалга оширилади.
Андрей Филатов вакилининг матбуотга билдиришича? умумий киймати 5 миллиард доллар булиши тахмин этилаeтган лойиханинг тижорий шартлари буйича хозирча келишув йук.
Россиядаги айрим моливий тахлилчилар? Фозилов ва Филатов ширкатлари уртасидаги савдо кийматининг 100-300 миллион доллар атрофида булишини тахмин килмокда.
Олган киму? сотган ким?
“Мустакилликнинг 25 йиллиги” конининг бош оператори Surhan Gas Chemical Operating Company акцияларининг мулкдори Altmax Holding Ltd эгаси Бахтиeр Фозилов Узбекистон газ ва нефт сохасидаги йирик лойихалар ижрочисига айланган ERIELL гурухи бошкаруви раисидир.
Тошкент Иктисодиeт университетининг Халкаро иктисодий алокалар йуналишини тугатган 42 яшар Фозилов? 2003 йили АКШда Марказий Осиeдаги нефть ва газ ширкатларига эхтиeт кисмлари етказиб бериш билан шугулланган Denmount Commercial LLC ширкатига асос солган. 2004 йилдан бери Фозилов ERIELL гурухи бошкаруви раисидир.
Якинларгача бош кароргохи Чехия пойтахти Прагада жойлашган
ERIELL ширкати 1999 йилда таъсис этилган ва 2014 йилги молиявий хисоботига кура? ширкатнинг йиллик даромади 784.8 миллион евро (930 миллион АКШ доллари)ни? йиллик усиши эса? 180 фоизни ташкил килган.
Ширкат расмий сайтига кура? у Россия федерацияси? Марказий ва жанубий Осиe ва Якин Шаркдаги етакчи нефт-газ компанияларига бургулаш технологиялари курилиши ва капитал ремонти сохасида хизмат курсатувчи халкаро гурухдир.
2008 йили Россияда фаолиятини бошлаган ERIELL гурухи акцияларининг фоизини Газпромбанк сотиб олган? 2015 йил декабрида ERIELL бу акцияларининг бир кисмини кайта сотиб олган. Гурух акцияларининг 39.6 фоизи? очик маълумотларга кура? хамон Газпромбанкка тегишли.
Ширкатнинг кейинги йилларда Узбекистон нефть ва газ сохасидаги йирик лойихаларни кулга олаeтгани айтилади.
ERIELL гурухининг Москва? Прага ва Тошкентдаги идораси вакиллари 1 декабрь куни Озодлик мухбирининг ширкатнинг Узбекистон нефть ва газ секторидаги фаолияти? хусусан? Бахтиeр Фозиловга каршли ширкатнинг Филатов билан тузган келишувига оид тафсилотлар хакидаги саволларига жавоб беришни истамади.
Сурхондарeдаги конни узлаштириш хакки берилган оператор акцияларининг ярмини сотиб олган Андрей Филатов эса? 2017 йилги Forbes бойлари руйхатига кура? $950 миллион доллар эгаси.
2014 йилдан бери Россия шахмат федерацияси раиси Андрей Филатов 2013 йил декабридан 2017 йил февралига кадар Узбекистон шахмат федерациясини бошкарган Алишер Султонов билан шахматчилар доирасида яхши таниш. Филатов 2014 йил августидан буeн Халкаро шахмат федерацияси вице-президенти хам.
Айрим Россия нашрлари? хозиргача асосан транспортировка сохасида ишлаб келган Филатовнинг узбек газ конларини узлаштириш жараeнига кушилганини “шахмат тахтаси атрофидаги келишув” сифатида бахоламокда.
Узбекистон шахмат федерацияси собик рахбари Алишер Султонов хозирда “Узбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раисидир.
Озодлик Узбекистон нефть ва газ секторидаги мухим ширкатлар? хусусан? ERIELL гурухи фаолиятига оид журналистик суриштирув олиб бормокда. Бу гурухлар фаолиятига оид маълумотларни Озодликка йуллашингиз мумкин.
Telegram, WhatsApp тармогидаги ракамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail. com
Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир колишини кафолатлайди.
Комментарии 0