Узбекистон президенти москвага ташриф килади — узбекистон

Узбекистон президенти москвага ташриф килади — узбекистон
Ортикча умидлардан холи баркарорлик: Узбекистон президенти Москвага ташриф килади Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи икки мамлакат уртасидаги муносабатлар учун янги сюрприз хозирламаяпти, бу ташриф Тошкентнинг Москва томон тезрок интилишига сабаб булмайди, деган РИА Новости томонидан суралган экспертлар. Илгарирок Кремль матбуот хизмати Мирзиёев 4–5 апрель кунлари илк бор Россияга давлат ташрифи билан келишини маълум килган эди. «5 апрель куни утказиладиган олий даражадаги музокаралар мобайнида икки томонлама муносабатларнинг мухим масалалари мухокама этилиб, сиёсий, савдо-иктисодий, маданий-гуманитар ва илмий сохаларда узаро манфаатли хамкорликни янада ривожлантириш чораларини белгилаб олиш», шунингдек, «бир катор халкаро ва минтакавий долзарб муаммолар буйича фикр алмашиш» мулжалланмокда. Давлат ташрифи — бу хорижий давлатлар вакилларининг Россия Федерациясига расмий ташрифларининг олий даражаси хисобланади. Бу ташриф давлат рахбарлари даражасида амалга оширилади ва куп холларда уларнинг лавозимдаги даврида бир мартагина амалга оширилади. Сюрпризлар булмайди Мамлакатнинг биринчи президенти вафот этгач, Тошкентнинг ташки сиёсатдаги йуналиши белгиланишини куп кутишга тугри келгани йук ва сенсация хам руй бермади. Сентябрь ойида Россия президенти Владимир Путин ва Каримовнинг дафн маросимида катнашган бош вазир Дмитрий Медведев билан учрашувлари чогида Мирзиёев нима булганда хам, Россия йуналишида хаммаси аввалгидек колишини билдирган эди. Ушанда булажак президент Узбекистон учун Россия билан муносабатлар «стратегик шерикчилик, иттифокчиликка асослангани, шундай экани ва шундай булиб колиши»ни билдириб утган эди. Экспертларнинг фикрича Мирзиёевнинг Москвага ташрифи мобайнида хам сюрпризлар кутилмайди. «Мирзиёев Каримов сиёсатининг асосий, стратегик жихатларига риоя килишини билдириб утган… Шу сабабли, Россия ва Узбекистон уртасидаги янада баркарор муносабатлардан умид килавериш мумкин», — деган РИА Новости билан сухбатда Москва давлат халкаро муносабатлар институти Тахлилий маркази директори Андрей Казанцев. Бирок, унинг фикрича, Тошкент Россия томонидан таклиф этиладиган интеграцион уюшмаларда катнашишдан эхтиётлик билан узини тортиб туради. Гап Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва Евроосиё иктисодий иттифоки (ЕОИИ) кабилар хакида бормокда. » Узбекистоннинг Россия томон илдамрок интилиши, Козогистон даражасидаги стратегик шерикка айланишини кутишдан маъни йук. Бу масалада, фикримча, кандайдир ортикча умидларга берилмаслик керак», — деган эксперт. Евроосиё тахлилий клуби рахбари, Халкаро масалалар буйича Россия кенгаши эксперти Никита Мендкович хам юкоридаги фикрларга кушилади. «Якин орада Узбекистон сиёсатида кандайдир радикал узгаришларни кутмаяпман, чунки стратегик йуналишлар даражасида амалдаги президент эски сиёсатни куллашда бардавом. Яъни, Россия билан маълум бир муносабатлар даражасини саклаган холда, у узок хориж давлатлари билан алокалардан хам тулик воз кечмаслиги аник», — деди у РИА Новости’га. «Фикримча, Россияга жорий ташрифи давомида Узбекистон президенти Москва билан муносабатларнинг маълум даражасини саклаб колиш нияти ва иктисодиёт ва хавфсизлик сохаларида хамкорликнинг мавжуд куринишларини асраб колиш хохишини намоён этса керак», — дея кушимча килган Мендкович. Террорчиликка карши курашда мухим шерик Бир томондан дустлик хакида гапириб, бошка томондан ута якин интеграцияга шошилмайдиган шерик билан нима борасида келишиш мумкин? Экспертларнинг фикрича, хавфсизлик масалалари энг биринчи навбатда булмоги лозим. «Стратегик сохада Узбекистон жуда мухим хамкор, чунки у Марказий Осиёнинг кок марказидан жой эгаллаган. Бирок у ерда Афгонистон ва Якин Шаркдаги огир вазиятлар туфайли куплаб хатар ва тахдидлар мавжуд», — дея таъкидлади Казанцев. «Узбекистон хукумати йиллар мобайнида уз худудида экстремизмга карши фаол кураш олиб бормокда ва бу билан минатаканинг баркарорлашуви ва Афгонистон билан чегараларнинг мустахкам булишига эришиб келмокда. Бу нуктаи назарда Узбекистон — аввало халкаро терроризм ва диний экстремизмга карши курашда баркарорлик ва хавфсизликни таъминловчи шерик хисобланади», — деди у. Мендковичнинг фикрича, умумий туташув нукталари хакида гапирилса, гап аввало хавфсизлик масалаларига бориб такалади. «Ханузгача биз афгон тахдидини — Афгонистон худудидан келаётган экстремизм ва терроризм хавфини бартараф эта олганимиз йук, бу масалада Марказий Осиёнинг Афгонистон билан чегарадош давлатларининг барчаси бахамжихат хамкорлик килмоги зарур. Улар сирасига, албатта, Узбекистон хам киради. Бу масалада мулокот ва харакатларни мувофиклаштириш, чегараларни химоя килиш учун биргаликдаги кандайдир чоралар талаб этилади», — деди у. Иктисодий реализм Шубхасиз, Мирзиёевнинг Москвага ташрифи давомида иктисодиёт масалалари хам мухокама этилади. Кутилишича, ташриф якунлари буйича хукуматлараро, идоралараро ва тижоратга оид хужжатлар имзоланади. Лекин илгарирок Узбекистон Россия билан 2016 йилда 2015 йилдагига нисбатан 5 фоизга — 4,2 миллиард АКШ долларигача камайган товарь айланмаси хажмини сезиларли ошириш хакида баёнот берган эди. Узбекистон бош вазири уринбосари Рустам Азимов узбек корхоналари РФга енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, кимё ва нефть-кимё махсулотлари, текстил ва чарм-пойафзал махсулотлари, маиший техника, кабель-утказгич махсулотлари, курилиш материаллари етказишни сезиларли тарзда ошириши мумкинлиги хакида гапирган эди. Унинг сузларига кура, Узбекистон, уз навбатида, Россиядан ишлаб чикариш-техник максадлардаги махсулотлар, жумладан, нефть, металл прокати ва кувурлар, тахта ва ёгоч махсулотлари, турли механик ва электр ускуналари, кимёвий саноат махсулотлари, когоз махсулотлари, фармацевтик препаратлар, махсус транспорт воситалари ва бошкаларни харид килишга тайёр. Россия Федерацияси хукумати матбуот хизмати Узбекистон МДХ минтакасида Россиянинг асосий савдо-иктисодий шерикларидан бири хисобланишини айтиб утган эди. «Россия Федерацияси 2016 йил якунларига кура, ташки савдо айланмасидаги 17,2 фоиз улуши билан Узбекистоннинг барча савдо шериклари ичида иккинчи уринни эгаллайди. Нокулай ташки конъюнктурага карамасдан, 2016 йилда давлатлар икки томонлама савдонинг табиий хажмини саклаб колишга, бир катор баъзи сохаларда эса сезиларли усишга хам эришган», — дейилади хабарда. Икки мамлакат энергетика сохасида хам фаол хамкорлик килмокда. РФ вазирлар махкамаси матбуот хизматининг хабарига кура, умумий инвестициялари хажми 5 миллиард доллар булган «ЛУКОЙЛ» Узбекистондаги энг йирик хорижий инвестор хисобланади. Бундан ташкари, Россиянинг бошка бир компанияси — «Газпром» якинда Узбекистондан кейинги беш йилда табиий газ харид килиш буйича Тошкент билан келишувга эришган. Илгарирок, «Газпром» 2016 йил якунларига кура сотиб олинган 6,2 миллиард метр куб газ урнига 2017 йилда 5 миллиард метр куб сотиб олиши хабар килинган эди. Gas Project Development Central Asia (Gazprom International’нинг шуъба структураси) ва Узбекнефтгазнинг яна бир лойихаси доирасида Устюртдаги конлардан газ казиб олишни бошлаш режалаштирилмокда. Лойихага кура, якин 10 йил ичида 1,5 миллиард метр куб газ ва 76 минг тонна конденсат казиб олиш кувватлари яратилади. Инверстициялар хажми 700 миллион АКШ долларини ташкил этиши мумкин.
Комментарии 0