Узбекистон ва евроиттифок узок муддатли хамкорликни ривожлантиришга тайрлигини тасдиклади — узбекистон

Узбекистон ва евроиттифок узок муддатли хамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини тасдиклади — узбекистон
17 июль куни Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шахрида «Узбекистон — Европа Иттифоки» Хамкорлик кенгашининг 13-йигилишида иштирок этди, деб хабар килди ТИВ матбуот хизмати.
Йигилиш бошланишидан аввал Хорватиянинг Европа Иттифокига кушилиши муносабати билан Узбекистон, бир томондан, Европа хамжамиятлари ва уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, уртасида шерикликни таъсис этувчи Шериклик ва хамкорлик тугрисидаги Битимга Баённомани имзолаш маросими булиб утди.
Узбекистон номидан хужжатни ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Европа Иттифоки номидан эса ЕИга раислик килаётган Эстония ташки ишлар вазири Свен Миксер хамда Европа Иттифоки Комиссиясининг Савдо буйича Бош директорати булими рахбари Петрос Сурмелис имзоладилар.
Йигилишда икки томон кун тартибидаги масалалар, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни батафсил куриб чикилди.
Томонлар узок муддатли ва узаро манфаатли икки томонлама шаклдаги ва минтакалараро даражадаги кенг камровли шерикчиликни ривожлантиришга тайёрликларини тасдикладилар.
Узбекистон ва Евроиттифок терроризм, диний экстремизм, наркотик моддаларнинг таркалиши ва уюшган жиноятчиликнинг бошка куринишларига карши курашишда саъй-харакатларни бирлаштиришдан манфаатдор эканлиги кайд этилди.
Йигилишда маданий-гуманитар хамкорликнинг истикболлари хам мухокама килинди.
Комментарии 0