Uzinfocom янги интернет ташаббусларни куллаб-кувватлайди — узбекистон
Uzinfocom янги интернет ташаббусларни куллаб-кувватлайди — узбекистон
UZINFOCOM компьютер ва Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази Янги интернет ташаббуси танловига аризаларни кабул давом этаётганини маълум килди.
Марказ матбуот хизматининг хабар беришича, танловдан кузланган асосий максад — миллий интернет сегментини ривожлантириш, фойдали манбалар сонини ошириш ва Янги лойихаларни амалга оширишда кумак курсатишдан иборат.
Танловнинг биринчи боскичида ташкилий кумита мустакил равишда амалга ошириш учун зарур куникмаларга эга булмаган катнашчиларнинг кизикарли интернет-лойихалар гояларини саралаб олади. Шундан сунг танланган лойихалар асосида техник вазифа шакллантирилиб, дастурчилар уларни амалга оширишга киришади. Сайт ёки тизим тайёр булганидан сунг лойиха гоя эгасига уни жорий этиш ва ривожлантириш учун кайтарилади, дея кайд этилди UZINFOCOM хабарида.
Узбекистон фукаролари, ишчи гурухлари ва юридик шахслар хам иштирок этиш учун ариза топшириши мумкин. Гояларни саралаш ишлари 15 ноябрга кадар давом этади. Танлов тафсилотлари унинг сайтига жойлаштирилган.
Ташкилотчилар ва хамкорлардан таркиб топган хакамлар финалда куйидаги асосий номинациялар буйича голибларни саралаб олади: Маданият ва санъат, Согликни саклаш, „Таълим, жумладан усиб келаётган авлод тарбияси“, Хорижий тилларни урганиш, Узбекистон флора ва фаунаси, Узбек тили ва адабиёти, Туризм, Спорт.
Хар бир номинация буйича Танлов голиби UZINFOCOM томонидан лойихани амалга ошириш учун моддий ва техник ёрдамга эга булади. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги хамда АКТни ривожлантириш жамгармаси кумагида утказилади.
Комментарии 0