Uzmobile давлат органлари сайтларига киришни бепул килди — узбекистон
Uzmobile давлат органлари сайтларига киришни бепул килди — узбекистон
UZMOBILE миллий мобиль алока оператори уз абонентлари учун барча давлат органлари сайтларига киришни бепул килди. Бу хакда компания рахбарияти Тошкентда шанба куни булиб утган матбуот анжуманида маълум килди.
«Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили доирасида «Мулокот» хизмати ишга туширилиб, у оркали 115-120 та сайтга бепул кириш мумкин», — деб хабар килди UZMOBILE бош директори Владимир Кравченко. Якин вактлар ичида оператор сайтида ресурсларнинг тулик руйхати эълон килинади.
UZMOBILE абонетлари бепул фойдаланиши мумкин булган сайтлар каторида Президентнинг виртуал кабулхонаси (pm. gov. uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my. gov. uz), Очик маълумотлар портали (data. gov. uz), Норматив-хукукий актлар мухокамаси буйича портал (regulation. gov. uz), Хукумат портали (gov. uz) ва бошкалар мавжуд.
Комментарии 0