Хайрулла хамидов твдаги фаолияти ва келажакдаги режалари хакида гапирди — узбекистон

Хайрулла хамидов твдаги фаолияти ва келажакдаги режалари хакида гапирди — узбекистон

Хайрулла хамидов твдаги фаолияти ва келажакдаги режалари хакида гапирди — узбекистон

Таникли журналист ва спорт шархловчиси Хайрулла Хамидов телевидениега кайтгани хакида хабар чиккан эди.
У 19 август куни «Спорт» телеканали оркали жонли эфирда намойиш этилган «Ювентус» — «Кальяри» уйинини шархлаб борди.
11 йиллик танаффусдан кейин яна кадрдон жойга кайтиш, эски танишлар ва янги имкониятлар хакида шархловчининг фикрини билиш учун богландик. Х. Хамидов бир муддат гапиролмади, бугзига нимадир тикилгандек, бу холатни суз билан ифодалаб беролмади.
– Биласизми, узок йиллик танаффусдан сунг кадрдон жойга кайтиш туйгуси менга бегона эмас. «Спорт» телеканалига уйинни шархлашга чакиришганида хам яна шундай холатни хис килдим. Буни суз билан ифодалаб бериш кийин, – деди Х. Хамидов. – Мени кеча «Ювентус» ва «Кальяри» уйинини шархлашга чакиришди. Уйин бошида микрофонни кулимга олганимда узимга хам, кузимга хам, сузимга хам ишонмадим. 10 дакикача нима деётганимни, ичимдан кандай уйлар утаётганини узим билардим, хеч кимга сездирмадим. Сунг аста бу оламга, шархга кайтдим. Футбол мухлислари учун нимадир янги гап ё уларни лол колдирадиган сузлардан тийилдим. Борича, кулимдан келганича шархлаб бердим.
Хайрулла Хамидов «Спорт» телеканалидаги фаолиятини давом эттириши, у ердаги режалари хакида хам алохида тухталиб утди.
– Биз энди шартнома имзоладик. Хужжатлар тайёр булса, яна фаолиятимни давом эттираман. Мухлислар, узим хам, Узбекистон милий терма жамоамизнинг галабали онларини согинганмиз. Ватанимизни жахон чемпионатида куришни истаймиз. МТЖ уйинларини шархлайманми ёки йук, буни хозирча билмайман. Мухими, Узбекистонга бирга мухлислик киламиз.
– Насиб булса, келажакда бир катор режалар тузганмиз. «Футбол плюс», «ФИФА» ёки шунга ухшаш курсатув билан экранларга хам кайтиш ният бор. Бундан ташкари, шоу-дастурлар уйлаб юрибмиз. Факат дарров эмас, секин-аста булади хаммаси.
Биз хам Хайрулла Хамидов ижоди ва фаолиятига омадлар тилаб коламиз.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.