Хитойи ари тожикистон жанубида бир ални чакиб улдирди — узбекистон

«хитойи» ари тожикистон жанубида бир аёлни чакиб улдирди — узбекистон
Тожикистон жанубида ари чакиши натижасида бир ёш аёл халок булди. Тожик биологларига кура, сшнгги йилларда мамлакатда пайдо булган «хитойи» ари алергияси булган одамлар хаётига хавф солади. Хажми махаллий ахоли биладиган арилардан йирикрок булган хитойи арини одамлар «билайн» деб хам атайди.
Тожикистоннинг Афгонистон билан чегардош Хамадони туманида яшовчи 32 яшар Гулжахон Назарова 26 октябрда ари чакиши окибатида вафот этди.
Гулжахоннинг якинларига кура, котил ари туманда олдин учрамаган ари булиб, махаллий ариларга караганда анча йирикдир.
Уни махаллий ахоли «хитойи» ва «билайн» деб атайди.
Хамадони туман согликни саклаш булими мудири Журахон Махликоевнинг Озодлик радиосига айтишича, Гулжахон Назарова ари чакишидан куп утмай жон берган.
Шифокорнинг таъкидлашича, Гулжахонда ари захрига алергияси булган.
«Ари ушбу аёлнинг чап бармогини чакибди. Ярим соат ичида аёлнинг юраги уришдан тухтаган. Олдин бу аёлни оддий ари чаккан эди. Аммо уни Душанбе шифохонасига олиб бориб, хаётини саклаб колган эдик,»- деди Журахон Махликоев.
Махликоевнинг ишонишича, бу турдаги арилар махалий ариларга караганда катта ва захари кучли булишига карамай, купчилик учун халокатли эмас.
«Бундай арилар факат аллергияси борлар учун хавфлидир,» деди Журахон Махликоев.
Тожик биологи Анвар Жалиловнинг маълум килишича, «хитойи» ё «билайн» ариси Тожикистонда уч йил олдин пайдо булди.
Унинг тахмин килишича, бу хашарот Тожикистондан Хитойга юборилган мева кутилари ичида келган булиши мумкин.
Жалиловнинг таъкидлашича, ушбу ари ута очкуз, у бир зумда бир шингил узумни еб ташлаши мумкин.
Унга кура, бу келгинди арилар махалий асалариларига хам хавф тугдириши мумкин.
Беш йил олдин Узбекистониннг Навоий вилоят, Конимех туманида хам ахоли арилар хужумига учраган эди.
Ахолига кура, бу арилар туманда олдин учраган арилардан мутлако узгача куринишда булган.
Ушанда ари чакиши натижасида 3 киши, жумладан 2 яшар бола вафот этгани хабар килинганди.
Комментарии 0