Давлат статистикаси тугрисидаги конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

Давлат статистикаси тугрисидаги конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

«давлат статистикаси тугрисида»ги конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

Конунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 ноябрда кабул килинган
Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда кабул килинган «Давлат статистикаси тугрисида»ги 441-II-сонли Конунига (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 219-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 415-модда; 2010 йил, № 9, 333-модда) куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилсин:
1) 5-модда:
куйидаги мазмундаги биринчи кисм билан тулдирилсин:
«Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси давлат статистикаси ваколатли органидир»;
биринчи—туртинчи кисмлари тегишинча иккинчи — бешинчи кисмлар деб хисоблансин;
2) куйидаги мазмундаги 51-модда билан тулдирилсин:
«51-модда. Давлат статистикаси ваколатли органи
Давлат статистикаси ваколатли органи:
давлат статистикаси сохасидаги ягона сиёсатни ишлаб чикади ва амалга оширади, уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлайди;
давлат статистикаси сохасида мувофиклаштириб бориш ва функционал тартибга солишни амалга оширади;
ягона статистика услубиятини ва давлат статистика кузатувларининг шаклларини ишлаб чикади, тасдиклайди хамда жорий этади;
давлат ва хужалик бошкаруви органларининг идоравий статистика кузатувлари шаклларини келишади;
статистика курсаткичларининг тезкорлиги, ишончлилиги ва холислигини таъминлайди, статистика ахборотидан фойдаланиш эркинлигини, унинг очиклиги ва ошкоралигини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритади;
давлат статистикаси сохасидаги норматив-хукукий хужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чикади ва кабул килади;
бошка давлатларнинг статистика органлари ва халкаро статистика ташкилотлари билан хамкорлик тугрисида белгиланган тартибда битимлар тузади.
Давлат статистикаси ваколатли органи конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин»;
3) 6-модданинг биринчи кисми куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Давлат статистикаси органлари уз ваколатлари доирасида куйидаги хукукларга эга:
давлат ва хужалик бошкаруви органларидан, фукароларнинг узини узи бошкариш органларидан, банклардан, бошка юридик шахслардан (зарур холларда уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан) давлат статистика хисоботларини олиш хамда улардан статистика максадларида фойдаланиш;
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятининг давлат статистика кузатувларини утказиш ва олинган маълумотлардан статистика максадларида фойдаланиш;
давлат ва хужалик бошкаруви органларидан, давлат ташкилотларидан давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур булган маълумотларни (уларни тайёрлашнинг хар кандай боскичида), шунингдек уларга илова килинадиган тушунтиришларни сураш ва олиш;
олинаётган давлат статистика маълумотларининг туликлиги, холислиги ва ишончлилигини экспертизадан утказиш;
давлат статистика маълумотларида коидабузарликлар аникланган такдирда, уларни бартараф этиш хакида курсатмалар бериш хамда жамланма давлат статистика маълумотларига тегишли тузатишлар киритиш;
давлат статистика хисоботларини такдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан конунга мувофик маъмурий жазо чораларини куллаш;
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат руйхатидан утказишни амалга оширувчи органлардан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш учун зарур маълумотларни олиш;
Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган, статистика, тахлилий, ахборот, ноширлик хизматлари ва бошка хизматларни конун хужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида курсатиш;
айрим вазифаларни бажариш учун функционал булинмалар ташкил этиш»;
4) 7-модда биринчи кисми бешинчи хатбошисининг русча матнидаги «обследования» ва «обследований» деган сузлар тегишинча «наблюдения» ва «наблюдений» деган сузлар билан алмаштирилсин;
5) 9-модданинг учинчи кисмидаги «умумдавлат» деган суз «давлат» деган суз билан алмаштирилсин;
6) 11-модда куйидаги тахрирда баён этилсин:
«11-модда. Давлат статистика кузатувлари
Давлат статистика кузатувлари иктисодиётда ва жамиятда содир булаётган ходисалар хамда жараёнлар тугрисидаги статистика маълумотларини мунтазам равишда йигиб боришдан иборат булиб, улар бирламчи хисоб хужжатлари асосида ва бевосита кузатувлар йули билан утказилади.
Давлат статистика кузатувларини утказиш услублари, агар конун хужжатларида бошкача коида назарда тутилмаган булса, давлат статистикаси ваколатли органи томонидан белгиланади.
Давлат статистика кузатувларининг шакллари статистика маълумотларини такдим этувчи давлат ва хужалик бошкаруви органлари, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, банклар, бошка юридик шахслар (уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари), жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурийдир.
Давлат статистикаси органлари давлат статистика кузатувларини утказиш учун шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиши мумкин.
Давлат статистика кузатувлари давлат статистикаси органлари томонидан Давлат статистика ишлари дастурига мувофик амалга оширилади.
Юридик шахслар давлат статистика кузатувлари утказилаётганида конун хужжатларига мувофик хизмат бинолари ва ер участкаларига киришни таъминлаши шарт.
Уй хужаликлари сурови давлат статистика кузатувларининг турларидан биридир ва у конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.
Идоравий статистика кузатувлари давлат ва хужалик бошкаруви органлари томонидан уз ваколатлари доирасида амалга оширилиши мумкин»;
7) 13-модда куйидаги тахрирда баён этилсин:
«13-модда. Статистика маълумотларини такдим этиш
Статистика маълумотлари тулик, холис, ишончли булиши хамда давлат ва хужалик бошкаруви органлари, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, банклар, бошка юридик шахслар (зарур холларда уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари), жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан давлат статистикаси ваколатли органи тасдиклаган муддатларда ва давлат статистика кузатувлари шакллари буйича бепул такдим этилиши керак.
Давлат статистика кузатувларининг шакллари буйича статистика маълумотлари конун хужжатларига мувофик когозда ёки электрон шаклда такдим этилиши мумкин.
Бухгалтерия хисоби, молиявий ва бошка хисоботларни тартибга солувчи, конун хужжатлари билан белгиланган нормалар статистика хужжатларини тулдириш (статистика курсаткичлари хисоби) учун асос булиб хизмат килади».
2-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2012 йил 4 январдаги 2 (5422)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 январь,
УРК-315-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2012 й., 1-сон, 1-модда)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.