Тошкент хокими олмаотага ташриф буюрди — узбекистон
Тошкент хокими олмаотага ташриф буюрди — узбекистон
Тошкент хокими Рахмонбек Усмонов Олмаотага (Козогистон) ташрифи доирасида шахар хокими Бауржан Байбеков билан савдо-иктисодий ва маданий-гуманитар алокаларни мустахкамлашни мухокама килди. Бу хакда Олмаота хокимияти сайтида хабар килинди .
Учрашув чогида жорий йилнинг 10 ойи давомида Узбекистон ва Олмаота уртасидаги махсулот айрибошлаш хажми утган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга усиб, 200 млн АКШ долларини ташкил этгани таъкидланди. Олмаотада 129 та хамкорликдаги ва 236 та узбек корхонаси фаолият курсатмокда.
«Олмаота — бизнес ва хусусий капитал шахри, бу ерда 90 фоиз банкларнинг бош идоралари жойлашган. Хизмат курсатиш ва савдо ЯИМнинг 86 фоизини ташкил этади, жорий йилда кичик ва урта бизнесни кредитлаш хажми 36 фоизга усди. Инвесторларни куллаб-кувватлаш буйича комплекс чоралар кулланилмокда. Шу билан бирга, сайёхлик сохасини ривожлантиришга катта эътибор каратилмокда, бу борада бизга Тошкент ва бутун Узбекистоннинг тажрибаси кизик», — деди Бауржан Байбек.
Рахмонбек Усмонов Олмаотада имтиёзли турар-жойларни куриш сохаси жадаллик билан ривожланаётганини таъкидлаб утди.
«Козогистонда амалга оширилаётган „Арзон уй-жой-2020“ давлат дастури уз самарасини курсатди. Мазкур масала хозирда Тошкентда хам ута долзарб, албатта, айрим механизмларни узимизда тадбик этамиз», — деди у.
Бир ой мукаддам Олмаота хокими Узбекистоннинг Козогистондаги элчиси Икром Назаров билан учрашувда узбек спортчиларини 28-Жахон кишги Универсиада-2017 га таклиф этган эди. Бир неча кун мукаддам Узбекистон спортчилари узларининг Уйинлардаги иштирокини тасдиклади.
Комментарии 0