Тошкентда коллеж битирувчиси тенгдошлари томонидан калтакланганидан сунг вафот этди — узбекистон
Тошкентда коллеж битирувчиси тенгдошлари томонидан калтакланганидан сунг вафот этди — узбекистон
Тошкентдаги 1-юридик коллеж битирувчиси Акмал Абдурахмонов 28 июнь куни Юнусобод туманининг Кошгар мавзесида (Ц-4) тенгдошлари томонидан калтакланганидан сунг вафот этди.
Ёш усмирнинг вафоти тугрисидаги ахборот дастлаб Facebook ижтимоий тармогида пайдо булди. Гувохларнинг ёзишича, узаро жанжаллашаётган ёшлар тезда ажратиб куйилган. Ички ишлар органлари ва тез тиббий ёрдам ходимлари тезда етиб келишди. Бирок Акмалнинг хаётини саклаб колишнинг имкони булмади.
Тошкент шахар ИИББдан аниклик киритилишича, содир булган ходиса буйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-кисми буйича (огир тан жарохатини етказиш) жиноий иш очилган. Бирок Акмал Республика нейрожаррохлик илмий марказида вафот этганидан сунг иш 104-модда 3-кисми (жабрдийданинг улимига олиб келган танага огир жарохат етказилиши) буйича кайта тоифаланган.
«Юнусобод туман Ички ишлар булими Тергов-суриштирув гурухи мазкур иш буйича тергов ишларини олиб бормокда. Гумондорлар исм-шарифи ва сони тергов манфаатлари ва гувохлар хавфсизлиги нуктаи назаридан хозирча маълум килинмайди», — дея хабар килди ИИББ вакили «Газета. uz»га.
Эслатиб утамиз, ЖКнинг худди шу моддаси буйича тергов-суриштирув ишлари июнь ойи аввалида Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи укувчиси Жасурбек Ибрагимов улими буйича хам олиб борилмокда.
Комментарии 0