Тошкентдаги гаражлар урнида куп каватли автотураргохлар курилади — узбекистон

Тошкентдаги гаражлар урнида куп каватли автотураргохлар курилади — узбекистон

Тошкентдаги автомобиль гаражлари урнида икки, уч ва олти каватли автотураргохлар куриш режалаштирилмокда, деб хабар килди пойтахт архитектори Саъдулла Мухторхужаев шанба куни булиб утган брифингда. Шахар хокимининг бу хакдаги карори лойихаси мухокама учун интернетга жойлаштирилди .
Тошкент архитектори Саъдулла Мухторхужаев.
Кенг куламли «Замонавий махалла» дастурининг бир кисми хисобланган лойиха 2020 йил сунгига кадар боскичма-боскич амалга оширилади. Автотураргохлар тадбиркорларнинг шахсий маблаглари ва банк кредитлари хисобидан бунёд этилади.
Куп каватли автотураргохлар куришга имкон булмаган жойларда очик автотураргохлар курилади. Куп каватлилардан фаркли равишда, уларнинг бепул булиши таклиф этилмокда.
Архитекторнинг таъкидлашича, бугунги кунда шахардаги барча металл гаражлар майдони 25,63 га булиб, 8470 машина сигимига тенг. 27,4 минг автомобилни сигдирувчи яна 69,16 га майдон гараж хужаликларига тегишли. Аксарият холларда гаражлар жойлашган худудлар ташландик куринишга эга булиб, ёнгин ва жамоатчилик хавфсизлиги талабларига жавоб бермади, улар атрофида мунтазам равишда чикиндилар тупланади. Жуда куп холларда гаражлар тартибсиз урнатилган, купчилиги эса максадли фойдаланилмайди, айримларида эса одамлар истикомат килади.
80 автомобилга мулжалланган икки каватли автотураргох.
Тошкент шахар ИИБ маълумотларига кура, жорий йил 1 март холатига кура пойтахтда 420,1 минг автомототранспорт воситаси хисобга олинган (2015 йил бошида 353,9 минг ёки карийб 20 фоиз кам). Шахсий автомобиллар турар жо мавзеларининг катта кисмини эгаллаб, болалар уйингохлари ва ахоли дам олиши учун жой тобора кискариб бормокда.
144 автомобилга мулжалланган уч каватли автотураргох.
Олти каватли автотураргох 480 автомобилга мулжалланган.
Тошкент архитектура ва курилиш бош бошкармаси турар жой мавзелари учун бир канча автотураргох лойихаларини тайёрлаган. Уларга кура икки каватлиларида 80, уч каватлиларида 144 хамда олти каватлиларида 480 ва 532 автомобиль жойлашади. Мавжуд очик автотураргохлар урнида хам куп каватлилари бунёд этилади. Уларнинг биринчи каватида савдо ва сервис объектлари пайдо булиши мумкин.
Саъдулла Мухторхужаевнинг кушимча килишича, замонавий турар жой ва нотурар бинолар лойихаларида автомобиллар саклаш учун улар худудида ер ости тураргохлар куриш кузда тутилган.
532 автомобилга мулжалланган олти каватли тураргох.
Шахар хукумати туй маросимлари утказиладиган жойлар ва йирик савдо марказлари (Тошкентда 142 та туйхона ва 57 та супер ва гипермаркет мавжуд), бозорлар якинида хам автотураргохлар куриш масаласини куриб чикмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.