Узбекистонга европа иттифоки делегацияси келмокда — узбекистон

Узбекистонга европа иттифоки делегацияси келмокда — узбекистон
2017 йилнинг 9 ноябрь куни Узбекистонга Европа Иттифокининг ташки ишлар ва хавфсизлик сиёсати буйича Олий вакили Фредерика Могерини бошчилигидаги делегация сафар килади.
Бу хакда хабар килган Узбекистон Республикаси ташки ишлар вазирлиги матбуот хизматига кура, делегация таркибида Халкаро хамкорлик ва тараккиёт буйича Европа комиссари Невен Мимица ва бошка расмийлар булади.
Айтилишича, Европа Иттифокининг юкори мансабдор вакилларини Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кабул килиши режалаштирилган.
Ташриф дастурига кура, ЕИ делегацияси Самарканд шахрида булиб утадиган “Европа Иттифоки – Марказий Осиё” минтакалараро вазирлар учрашувида ва “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, баркарор ривожланиш ва тараккиёт йулидаги хамкорлик” мавзуидаги халкаро конференцияда иштирок этади.
10-11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида утказиладиган анжуманда 500 одам, жумладан, минтака давлатлари ташки ишлар вазирлари, МДХ, Европа, Осиё ва Америкадан хукумат делегациялари, 10дан ортик халкаро ташкилотлар вакиллари, юздан ортик халкаро экспертлар ва журналистлар иштирок этади.
Анжуманда БМТ Бош котиби уринбосари Мирослав Енча, Европа Иттифокининг ташки ишлар мутасаддиси Федерика Могерини, ЕХХТ бош котиби Томас Греминер ва бошкаларнинг нутк сузлаши кутилмокда.
Федерика Могерини жорий ойда Узбекистонга сафар килиши Озодликка сентябрнинг бошида маълум булган эди.
Бу хакда Европа Иттифокининг Марказий Осиё масалалари буйича махсус вакили Петер Буриан Озодлик радиосига берган сухбати давомида билдирган эди. Буриан ЕИнинг Узбекистон рахбарияти узгаргач, бу мамлакатда кечаётган узгаришлар динамикасини юкори бахолаган эди:
“Биз Европа Иттифоки ва Узбекистон муносабатларидаги янги динамикани юкори бахолаймиз. Узбек хамкорларимиз билан узок вакт мухокама килганимиз масалалар — бозорни очикрок, валютани конвертациялаш усулларини кулайрок килиш масалаларида катта силжишлар булаётганини кураяпмиз”, деган эди сентябрда Петер Буриан.
Жорий йилнинг 17 июлида Европа Иттифоки ва Узбекистон хукумати уртасида Ислом Каримов вафотидан сунг утказилган энг юкори даражали сиeсий сузлашувларда Узбекистондаги демократия? инсон хаклари вазияти мухокама килинган эди.
Бу хакда узаро учрашувдан сунг ЕИнинг жорий президенти? Эстония Ташки ишлар вазири Свен Миксер ва Узбекистон Ташки ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюсселда булиб утган матбуот анжуманида баeнот берган эди:
— Биз 2005 йилги вокеаларни бу учрашувда мухокама килганимиз йук. Аммо бу биз нозик масалаларни мухокама килишдан тийилдик? дегани эмас. Учрашувда инсон хаклари? фундаментал эркинликлар ва конун устиворлиги каби мавзуларда обдон гаплашдик? деган эди ЕИ расмийси жумладан.
Тошкент дипломатлари рахбари хам? уз эстониялик хамкасби баeнотини кувватлаб:
— 2005 йилги Андижон вокеаларини мухокама килмадик. Биз бу вокеалар юзасидан кенг куламли ва чукур тергов утказганмиз. Хозиргача бу вокеаларга оид савол берган хамкорларимизнинг хаммасига хар томонлама каноатланарлик жавоб бериб булинган? деган эди жумладан.
ЕИ ва Узбекистон уртасида 17 июль куни булиб утган сиeсий сузлашувларда узаро иктисодий хамкорликни ривожлантиришга оид келишувга эришилган эди.
Комментарии 0